Прокуратура органлари томонидан Маданий мерос агентлиги билан биргаликда тарихий ёдгорликларни муҳофаза қилиш ва сақлашга қаратилган тизимли назорат тадбирлари ўтказиб келинмоқда. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
![](/static/2024/04/23/2024-04-23 21.52.56-4e04ZLu2.jpg)
Маълум қилинишича, Янги Наманган “Гўзал” маҳалласида жойлашган “Бўзчи мозор” археология ёдгорлигининг 0,17 га ер майдонида фуқаро А.Қ. томонидан уй-жой қуриш мақсадида XVI-XVII асрларга оид қабрлар бузиб юборилиб, қадимий объектга жуда кўп миқдорда 6,9 млрд сўм зарар етказилгани аниқланди.
Текширишлар натижасига кўра жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)