Таъмирлаш ишлари туфайли Чилонзор, Учтепа, Мирзо Улуғбек ва Олмазор туманларининг қатор ҳудудларига 26 апрель куни табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудгазтаъминот” матбуот хизмати хабар берди.
Чилонзор тумани (соат 10:00 дан 18:00 гача):
- аҳоли истеъмолчилари — “Зарқўрғон”, “Фидокор”, “Навбаҳор”, “Катта Навбаҳор”, Ц-мавзе, “Кўтарма”, “Наққошлик”, “Ботирма”, “Мевазор”, “2-Қатортол”, “Яккабоғ”, “Қозирабод”, “Тирсакобод”, “Меҳрижон”, “Катта Хирмонтепа” МФЙларидаги 1963 та ерли хонадон ва кўп қаватли уйлардаги 6858 та хонадон;
- улгуржи истеъмолчилар — ҳудуддаги 68 та улгуржи истеъмолчилар.
Учтепа тумани (соат 10:00 дан 18:00 гача):
- аҳоли истеъмолчилари — “Тепа Қўрғон”, “Кўхна Чўпонтепа”, “Боғобод”, “Боғистон”, “Бирлик”, “Найман”, “Гузар” МФЙлари, Учтепа туман 11–15, 21–26-мавзелари кўп қаватли уйларидаги 7379 та хонадон;
- улгуржи истеъмолчилар — Ушбу ҳудуддаги 76 та улгуржи истеъмолчилар.
Мирзо Улуғбек тумани (соат 10:00 дан 18:00 гача):
- аҳоли истеъмолчилари — “Темурийлар” МФЙдаги 254 та хонадон;
- улгуржи истеъмолчилар — 10 та.
Олмазор тумани (соат 10:00 дан 16:00 гача):
- аҳоли истеъмолчилари — “Қизғалдоқ” МФЙдаги 260 та хонадон;
- улгуржи истеъмолчилар — 4 та.
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади. Юзага келаётган ноқулайликлар учун газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўрайди.
Бундан олдин ҳам Тошкентнинг Бектемир, Миробод ҳамда Олмазор туманларида “свет” вақтинча ўчирилиши тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)