Хитой Украинадаги вазият учун бевосита НАТО жавобгар, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Ван Венбин брифингда маълум қилди.
“НАТО зиммасида олиб ташлаб бўлмайдиган масъулият бор: альянс ўз роли ҳақида ўйлаши, айбни бошқа томонга ағдаришни тўхтатиши ва инқирозни сиёсий йўл билан ҳал қилиш учун самарали амалий чоралар кўриши керак”, — деди у.
Ван Венбиннинг айтишича, Хитой урушаётган томонларга қурол бермаяпти ва икки мақсадли маҳсулотлар, жумладан, дронлар экспортини қаттиқ назорат қилади.
Унинг сўзларига кўра, “Россия томонидан импорт қилинадиган қурол компонентлари ва икки мақсадли буюмларнинг 60 фоиздан ортиғи АҚШ ва Ғарб давлатларидан келади”.
Изоҳ (0)