Россияда қийин аҳволда аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди, деб хабар бермоқда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги.
Маълум қилинишича, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россиядаги вакиллари ҳудудлардаги турли корхоналарда бўлиб, иш берувчилар ва меҳнат мигрантлари билан учрашувлар ўтказди. Хусусан, Санкт-Петербургдаги “Виборжес”, “Персонал партнер”, “ГК Труд”, “Barakat”, Краснодардаги “Юг-Мастер”, “Строй и Точка”, “Левий Берег”, Воронеждаги “Изумрудний”, “Экострой”, Калугадаги “Мерос” ва Рязандаги корхоналарда ишлаётган юртдошлар ва уларнинг иш берувчилари билан учрашувлар ташкил этилди.
Учрашувларда хорижий ишчи кучига эҳтиёжи мавжуд корхоналарга ташкилий тарзда Ўзбекистон фуқароларини ишга жалб қилиш имкониятлари тўғрисида фикр алмашилди. Меҳнат мигрантлари билан учрашувда Ўзбекистонда миграция соҳасида қабул қилинаётган янги қарор ва қонунчилик нормалари, чет элда меҳнат қилиш учун яратилаётган шароит ва қулайликлар тўғрисида маълумотлар берилди. Уларнинг яшаш ва иш шароитлари ўрганилди.
Новосибирск ва Калугада ишлаётган юртдошларнинг ҳужжатлари иш берувчидан олиб берилди. Воронеж ҳамда Волгоградда ишлаётган фуқароларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.
Санкт-Петербург, Красноярскда қийин аҳволда қолган ўзбекистонлик Санкт-Петербург—Фарғона, Красноярск—Наманган авиарейслари орқали Ўзбекистонга қайтарилди.
Изоҳ (0)