Конгода маймунчечак эпидемияси эълон қилинди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Жилбери Мококига таяниб, Reuters хабар берди.
Таъкидланишича, мамлакатда 19 та касаллик ҳолати тасдиқланган. Аҳолига ҳайвонларга яқинлашмаслик шарти эълон қилинган. Айни пайтда мамлакатда ушбу касалликдан ўлим ҳолатлари қайд этилмаган. Канадалик тадқиқотчилар Конгонинг шарқий қисмида “пандемияга мойил” бўлган маймун чечагининг хавфли янги турини аниқлаганди.
Олимлар ушбу турдаги вирус одамлар орасида, асосан, жинсий алоқа орқали тарқалиши ошганини айтган. Тадқиқотчилар янги штаммнинг баъзи мутациялари мавжуд тестлар билан аниқланмаслигини таъкидламоқда. Мутахассислар жараёнга аралашилмаса, касаллик миллий ва халқаро миқёсда тарқалиши мумкинлигини маълум қилган.
Изоҳ (0)