Жамиятшунос ва сиёсатшунос Ҳамид Содиқ “Дарё” билан суҳбат давомида коррупцияга қарши кураш учун суд ҳокимияти яхши ишлаши муҳим эканлигини айтиб ўтди.
Сиёсатшуносга кўра, Олий Мажлис ва парламентга халқнинг ишончи бўлмаса, қонунларга ҳам ишонч бўлмайди.
“Коррупцияни тўхтатиш учун маълум бир сиёсий институтлар, хусусан, суд тизими яхши ишлаши керак. Олий Мажлис ва парламентга халқнинг ишончи бўлмаса, қонунларга ҳам ишонч бўлмайди. Жамият нима учун қонунларни ўқимайди? Чунки қонунлар ишламайди. Агар қонунлар ишламаса, қонунларнинг вазифасини коррупция бажаришни бошлайди”, — деди сиёсатшунос Ҳамид Содиқ.
Жамиятшунос қўшимча қилишича, давлат органларида бюрократия кучли бўлса, жамият табиий равишда коррупцияга қўл уришга ҳаракат қилади.
“Маълум бир муаммоларни ҳал қилиш учун катта ҳужжатлаштириш талаб қилинса, коррупция учун эшик очилади ва жамият коррупция йўлидан юришни бошлайди. Давлат хизматлари агентлиги жамиятдаги маиший коррупциянинг олдини олиш учун ташкил этилган. Агар давлат органларида бюрократия кучайса, инсонлар табиий равишда коррупцияга мурожаат қилишни бошлайди”, — дея таъкидлади сиёсатшунос Ҳамид Содиқ.
Суҳбатнинг тўлиқ вариантини “Дарё”нинг YouTube’даги саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.
Изоҳ (0)