Қашқадарё вилояти, Қарши туманида яшовчи 29 ёшли Ш.И. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, Гули исмли аёл унинг сир сақланиши лозим бўлган маълумотларини ошкор қилиш билан қўрқитиб, ундан пул талаб қилаётганлигини маълум қилган. Бу ҳақда Киберхавфсизлик маркази хабар берди.
Маълум қилинишича, ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур жиноятни Самарқанд вилояти, Булунғур тумнида яшовчи 31 ёшли (аёл) Т.С. содир этганлиги аниқланган.
Гумонланувчи сифатида тергов ҳаракатларига жалб этилган Т.С. жабрланувчи Ш.И. билан Telegram орқали ишқий ёзишмаларни амалга ошириши давомида унга бир нечта сир сақланиши лозим бўлган шахсий фотосурат ва видеоларни юборган, маълум вақт ўтгач Т.С. ушбу фотосурат ва видеоларни интернет орқали тарқатиб, уни шарманда қилишини айтиб, фотосурат ва видеоларни тарқатмаслик эвазига пул талаб қилаётганлигини маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 165-моддаси (товламачилик) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Т.С.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)