Футзал бўйича Осиё Кубогининг ярим финалида Ўзбекистон терма жамоаси 26 апрель, жума куни Эронга қарши баҳс олиб борди.
Учрашувнинг 4-дақиқасида Эрон терма жамоаси ҳужумидан сўнг Одилов ўз дарвозасига тўп киритиб қўйди. Учрашувнинг 7-дақиқасида Суннатилло Жўраев ҳисобни тенглаштирди. 18-дақиқада Аброр Аҳмедзянов ҳисобни 2:1 кўринишига олиб келди. Бўлим ўзбекистонлик футболчиларнинг устунлигида якунланди.
Иккинчи бўлимнинг 3-дақиқасида Аброр Аҳмедзянов яна ўз дарвозасига гол уриб ҳисобни тенглаштириб берди. Иккинчи бўлимнинг ўрталарида Ўзбекистон футзал терма жамоаси футболчиси қизил карточка олиб майдондан четлатилди. Бундан фойдаланган эронликлар ҳисобни 3:2 кўринишига олиб келди. Эронликларнинг 3-голига Беҳруз Азими муаллифлик қилди.
Учрашувнинг 35-дақиқасида Аброр Аҳмедзянов ҳисобни тенглаштиришга эришди. Асосий вақтда ғолиб аниқланмагач, учрашув қўшимча таймларда давом эттирилди. Ушбу экстра таймларда ҳисоб ўзгармади ва жамоалар пенальтилар сериясига йўл олди.
Ўзбекистон терма жамоаси пенальтилар сериясида Эронга мағлубиятга учради. Ҳисоб — 4:5.
Шундай қилиб, Ўзбекистон терма жамоаси Тожикистон билан учинчи ўрин учун курашади.
Изоҳ (0)