Ўзбекистонда 68 нафар боланинг ўлими ва 16 нафар боланинг ногирон бўлиб қолишига сабаб бўлган “Док-1 Макс” иши бўйича яна суд мажлиси бошлангани, дастлабки ҳукмдан норозилар судга апелляция киритгани ҳақида хабар берилганди. Судья Музаффар Аҳмедов раислигидаги судлов ҳайъати томонидан кўриб чиқилаётган суд 5 апрель куни 15 апрелга қадар танаффус эълон қилганди. Бугун давом этган иккинчи суд мажлиси ҳам адвокатлардан бирининг келмагани боис яна қолдирилди.
![](/static/2024/04/15/photo_2024-04-15_14-09-01-yBkYivt_.jpg)
Суд аввалида сўз олган судья Музаффар Аҳмедов танаффусдан олдин адвокатлар билан ҳафтанинг ҳар душанба куни мазкур ишни кўриб чиқишга келишилганини, шу сабаб суднинг барча иштирокчилари мажлислар тайинланган куни соат 10:30 дан кеч қолмаган ҳолда, суд залида бўлишлари кераклигини эслатди. Ва ҳиндистонлик судланувчи С.Р.П.нинг адвокати Даврон Аҳмадовга бу бўйича муносабат билдирилишини маълум қилди.
![](/static/2024/04/15/photo_2024-04-15_14-08-59-TcE5Kot4.jpg)
Аниқланишича, 20 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган С.Р.П., 18 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган Сардор Кариев ва унинг ҳар бири 16 йил муддатга қамалган ўринбосарлари — А.Азимов ва Н.Мусаевлар, 16,6 йилга озодликдан маҳрум этилган Ш.Шодманов ҳамда 2 йил муддатга озодлиги чекланган Ш.Абдуғаниев ва И.Мирзаёқубовлар суднинг дастлабки ҳукмидан норози бўлган. Ва судга апелляция киритган.
Суд 22 апрель куни соат 10:30 га қадар танаффус эълон қилди.
Изоҳ (0)