Президент администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг раҳбари Комил Алламжонов Uzreport TV телеканалини 10 йиллиги билан табриклади.
Равшан Жўраев, Гулноза Ҳусанова бошчилигидаги катта ижодий жамоани Uzreport TV телеканалининг 10 йиллиги муносабати билан табриклайман.
Сўз эркинлиги, маълумотларнинг холис ва тезкор етказилиши, одамларнинг ахборотга бўлган эҳтиёжини қондириш борасида катта ҳиссангиз бор. Ислоҳотлар ва жамоатчиликни қизиқтирган масала-муаммоларнинг ёритилишида ўзгача, профессионал ёндашувингиз билан ажралиб турасиз.
Назаримда, худди яқинда пайдо бўлган телеканал эди, ваҳоланки, мана, орадан 10 йил ўтибди. Телеканал 100 ёшга тўлганда ҳам, ўз аудиториясини йўқотмасин, – деб ёзади Комил Алламжонов.
Изоҳ (0)