• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ботир Қодиров ва Жўраевлар ишини кўрган судья бўйича турли таъна билдираётганларга чора кўрилади

    Судьялар олий кенгаши Ботир Қодиров ва Жўраевлар ишини кўрган судья шаънига номаъқул ва асоссиз таъналар билдираётганларга чора кўрилишини маълум қилди.

    Фото: Коллаж

    Қайд этилишича, Ботир Қодировнинг жавобгарлар – Жўраевларга нисбатан “оталик фактини белгилаш”га доир фуқаролик низоси бўйича суд жараёни бошланганидан то ҳал қилув қарори қабул қилингунича керагидан ортиқ муҳокамалар бўлди.

    Ижтимоий  тармоқдаги муҳокамалар суд қарори қабул қилинганидан кейин ҳам давом этиб,  энсани қотирадиган даражага етдики, бу ҳақда икки оғиз гап айтишнинг ўзи ортиқча, аслида. Бироқ суддан кейин тарафлар ва уларга хайрихоҳлар ўртасидаги “виртуал мусоҳабаларда” ишни биринчи босқич судида кўриб чиққан судья шаънига номаъқул ва асоссиз таъналар айтиш ҳолатлари ҳам учрамоқда, дейилади Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати баёнотида.

    Хусусан, блогер Жасур Ҳамроев ижтимоий тармоқ орқали чиқишида даъвогар “қўли узун экани” ҳақидаги гапини эслатиб, гўёки “... унинг узун қўллари судьягача етиб боргани”ни очиқ иддао қилгани келтириб ўтилган.

    “Бундан ташқари судья томонидан маҳрум санъаткор вафоти санасини нотўғри айтилгани-ю, суд қарорини ўқиш пайтидаги бир оз ҳаяжонини “бу не кўргулик?!” деб, вазиятни бўрттиришга урингани кўринади. Энг ёмони, унинг иддаолари иш бўйича жавобгар тарафнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифа ва каналларида тарқатилаётгани натижасида судьянинг холислиги борасида турли шубҳалар эҳтимолини пайдо қилмоқда”, дейилади баёнотда.

    Таъкидланишича, бир неча ой давом этган процесс, бу даврда тармоқлардаги адоқсиз муҳокамалар, уларда ҳатто тор доирада айтилиши мумкин бўлмаган гаплар баралла айтилиб, кенг оммада турли қарашлар шакллантиришга қаратилган ҳаракатлар судга нисбатан ижтимоий босим пайдо қилиб бўлганди.

    Судьялар олий кенгаши кимнингдир гўёки “узун қўллари судьягача етиб борган”ига оид таъна ва иддаоларга ҳуқуқий баҳо беришга эҳтиёж мавжуд, деб ҳисоблайди ҳамда бу борада ваколати доирасида лозим чоралар кўрилишини билдирди.

    Ушбу баёнот қабул қилинган суд қарори бўйича кенгаш нуқтайи назари ҳисобланмаслиги, шунингдек, суд қароридан норози тараф томонидан юқори суд инстанциясига шикоят берилишига ҳам монеълик қилмаслиги қўшимча қилинди.

    Хонанда Ботир Қодиров Шоҳжаҳон ва Зоҳиршоҳ Жўраевлардан оталикни белгилашни талаб қилиб апрель ойида судга ариза берганди. 11 сентябрь куни Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судида даъво аризаси кўриб чиқилиб, Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг ўғли экани тасдиқланди. Хонанда Зоҳиршоҳ Жўраев суднинг ҳал қилув қароридан норози эканини билдириб, апелляция шикояти киритишини айтди.

    17.09.2024, 17:54   Изоҳ (0)   34215
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Тан олинмаган фарзандман” — Ботир Қодиров 15 нафар фарзанди борлиги ва унга Шерали Жўраевнинг қўшиқларини айтишни тақиқлашгани ҳақида (фото)

    21.07.2023, 16:56

    “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти”— Озодбек Назарбеков Ботир Қодировнинг Шерали Жўраев ўғиллари билан судлашаётганига муносабат билдирди (видео)

    24.04.2024, 15:51

    “Улар мендан отамни тортиб олишган”. Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг никоҳли фарзанди эканлиги ҳамда марҳум ҳофизнинг ўғиллари билан нима мақсадда судлашаётгани ҳа...

    25.04.2024, 16:38

    “Жўраевлардан менга ҳеч нарса керак эмас”. Ботир Қодиров оталикни белгилаш масаласини нега айнан ҳозир кўтаргани ҳақида гапирди (видео)

    26.04.2024, 10:51

    “Ботир унинг ўғли” — Шерали Жўраевнинг биринчи турмуш ўртоғи Хурсаной ая

    28.04.2024, 22:00

    “Кимларгадир шикоят қилиб, мени тинчитишни сўраб юришибди” — Ботир Қодиров ўзига нисбатан бўлаётган босимлар ҳақида

    30.04.2024, 11:13

    “Ботир — Шералининг ўғли, мен тирик гувоҳман”. Эркин Комилов Шерали Жўраев билан ўтган ёшлиги ва Зулхумор Қодирова ҳақида 

    03.05.2024, 16:40

    Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг ўғли экани тасдиқланди 

    11.09.2024, 12:53

    “Меросдан қўрқаётган бўлсангиз, менинг йўлимда турманг”. Ботир Қодиров суд қароридан сўнг Жўраевларга мурожаат қилди 

    12.09.2024, 11:50

    “Суд қароридан норозимиз”. Зоҳиршоҳ Жўраев апелляция шикояти киритишини айтди

    12.09.2024, 16:50
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Линкольн имзолаган қулликни бекор қилиш ҳужжати 12 млн долларга сотилди

    Дунё | 4 июл, 23:50

    Хитойда 300 минг йиллик сирли ёғоч қуроллар топилди

    Дунё | 4 июл, 23:30

    Сурхондарёда 65 сотих ерни 1,1 млрд сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 4 июл, 23:15

    “Дарё” дайжести: 4 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 4 июл, 23:00

    Америкаликларнинг қарийб 40 фоизи Маскнинг янги партия тузиш ғоясини қўллаб-қувватлади

    Дунё | 4 июл, 22:40

    Маош кунига 75 евро: ўзбекистонликлар Словакияга ишга чақирилмоқда

    Ўзбекистон | 4 июл, 22:25

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    Ўзбекистон | 4 июл, 22:11

    Суперлига. “Сўғдиёна” Жиззахда “Қўқон-1912”ни мағлуб этди

    Спорт | 4 июл, 22:09

    АҚШда 400 йилга ноҳақ ҳукм қилинган шахсга қарийб 2 млн доллар товон тўланди

    Дунё | 4 июл, 21:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.