• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда ойлик даромади кўплар инфляцияни кучлироқ сезаётгани маълум бўлди

    Жорий йил июль ойида Ўзбекистон аҳолисига сезилган инфляция даражаси 13,3 фоизни ташкил этди (июндагидан 0,1 фоиз паст). Бу ҳақда Марказий банкнинг навбатдаги таҳлилида қайд этилган.

    Infografika: Markaziy bank
    Инфографика: Марказий банк

    Ҳудудлар кесимида ўртача даражадан энг юқори сезилган инфляция Тошкент шаҳрида бўлди — 16,4 фоиз. Шу билан бирга, Фарғона (14,5 фоиз) ва Қашқадарё (13,8 фоиз) вилоятларида ҳам нисбатан юқори кўрсаткич қайд этилган. Энг паст даражада сезилган инфляция Навоий вилоятида кузатилган — 11,7 фоиз.

    Infografika: Markaziy bank
    Инфографика: Марказий банк

    Июль ойида аҳоли томонидан нархларида юқори ўсиш кузатилган асосий маҳсулотлар гўшт ва сут бўлган. Ўз навбатида дорилар, ўсимлик ёғи ва мева-сабзавотлар қимматлашганини билдирганлар сони ортган.

    Мамлакатда даромадлари 5 миллион сўмдан ортиқ бўлган аҳолининг сезилган инфляция даражаси нисбатан юқори шаклланган. Энг кучли сезилган инфяция 15 миллион сўмдан юқори даромад олувчиларда қайд этилган — 17,7 фоиз. Энг паст сезишлар ойига 2-3 миллион сўм топадиганларда учраган.

    Infografika: Markaziy bank
    Инфографика: Марказий банк

    Аҳоли томонидан юқори сезилган инфляция даражаси таълим (14,9 фоиз) ва давлат ташкилоти (14 фоиз) вакиллари томонидан билдирилган. Нисбатан паст сезилган инфляция савдо (11,7 фоиз) ҳамда маиший хизмат (11,1 фоиз) соҳалари вакиллари томонидан қайд этилган.

    Аҳоли инфляцион кутилмалари

    Июль ойида аҳолининг келгуси 12 ойлик инфляцион кутилмалари июндагига нисбатан 0,3 фоизга пасайиб, 12,9 фоизга тенг бўлди. Бунда коммунал, ёқилғи ва энергия қимматлашишидан хавотир кучлироқ бўлган. Шунингдек, валюта курси ўзгариши ва асосий озиқ-овқатлар нархи ошиши кутилмалари билдирилган.

    Аҳолининг юқори инфляцион кутилмалари умумий овқатланиш ва таълим соҳалари вакиллари томонидан қайд этилган. Келгусида нархлар шаклланиши бўйича нисбатан паст кутилмалар талабалар ҳамда савдо соҳаси вакиллари томонидан билдирилган.

    Infografika: Markaziy bank
    Инфографика: Марказий банк

    Аҳоли инфляцион кутилмаларининг юқори кўрсаткичи Тошкент шаҳрида (16 фоиз) кузатилган. Энг паст кутилмалар Бухоро вилоятида (11,3 фоиз) қайд этилган.

    Тадбиркорлар инфляцион кутилмалари

    Тадбиркорлик субъектларининг инфляцион кутилмалари ўтган ойга нисбатан 0,3 фоиз бандга ошиб, 12,1 фоизни ташкил этган. Асосий хавотирлар коммунал тўловлар ошиши, иш ҳақи ва нафақалар кўтарилиши ҳамда солиқ юки юқорилигидан бўлган.

    Тадбиркорлар юқори инфляцион кутилмалари умумий овқатланиш ва қурилиш соҳаларида фаолият олиб борадиган корхоналар томонидан қайд этилган. Нисбатан паст кутилмалар ҳунармандчилик ҳамда туризм соҳаларида кузатилган.

    Infografika: Markaziy bank
    Инфографика: Марказий банк

    Тадбиркорлик субъектларининг юқори инфляцион кутилмалари Тошкент вилоятида кузатилган (13,8 фоиз) бўлса, паст даражаси Фарғона вилоятида (10,6 фоиз) фаолият олиб бораётган тадбиркорлар томонидан қайд этилган.

    Даромадлари 5 миллион сўмдан юқори бўлган аҳолининг инфляцион кутилмалари нисбатан юқори даражада шаклланди. Хусусан, ойига 15 миллион сўмдан кўп пул топадиганлар инфляцияни энг юқори 15,7 фоиз даражасида бўлишини кутмоқда. 2 миллион сўмгача даромад қиладиганлар эса 11,7 фоизлик инфляция кутмоқда.

    Аввалроқ Стастистика қўмитаси июлда Ўзбекистонда йиллик инфляция даражаси 8,9 фоизни ташкил этганини хабар қилганди. Аҳоли ва бизнес инфляцион кутилмалари доимий равишда расмий инфляцияга қараганда сезиларли юқорилигича қолмоқда.

    12 август, 22:30   Изоҳ (0)   1268
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда маиший чиқиндиларни олиб кетишда янги тизим жорий этилади

    12 август, 21:50

    Ўзбекистонда аёлларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари бир йилда 121 фоизга ошгани маълум қилинди

    12 август, 21:20

    “Халқ банки”да ёлланма ходим 9,5 млрд сўм ўғирлагани аниқланди

    12 август, 20:58

    Президент Бухородаги 5 мингта хонадонда арзон иссиқхоналар қуриш вазифасини қўйди

    12 август, 19:30

    “Овоз” огоҳлантирилди: лойиҳада Шерали Жўраев қўшиғи бўйича муаллифлик ҳуқуқи бузилган

    12 август, 19:13

    Ўзбекистонда суғориладиган ерларнинг 50 фоизига сув тежовчи технологиялар жорий этилгани маълум қилинди

    12 август, 18:52
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Муҳташам юз йил” сериалидаги тарихий ҳақиқатга тўғри келмайдиган ҳолатлар 

    Кино | 22 август, 09:00

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга жўнаб кетди

    Ўзбекистон | 22 август, 08:35

    Андижондаги икки туман “Ташаббусли бюджет”нинг овоз бериш жараёнидан четлатилди

    Ўзбекистон | 22 август, 00:07

    Хитой ва америкалик олимлар биноларни совитадиган цемент ишлаб чиқди

    Дунё | 21 август, 23:50

    Ўзбекистонда аёллар раҳбарлик қилувчи кичик корхона ва фирмалар сони очиқланди

    Ўзбекистон | 21 август, 23:40

    Дания китобхонликни ривожлантириш учун китобларга қўйилган 25 фоизлик солиқни бекор қилади

    Дунё | 21 август, 23:30

    Етти ойлик инфляция даражаси 4 фоизни ташкил этди — Статқўм

    Иқтисодиёт | 21 август, 23:20

    DeepSeek сунъий интеллекти янгиланган моделини тақдим этди

    Дунё | 21 август, 23:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.