• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Миллиардер “Титаник” чўккан жойга тушиш учун 10 млн доллар тўламоқчи

    Номаълум миллиардер Атлантика океанидаги “Титаник” кемаси чўккан жойга тушиш учун 10 миллион доллар тўламоқчи. У 2023 йилда “Титан” батискафи билан содир бўлган фожиадан кейин буни амалга оширадиган биринчи одам бўлади. Бу ҳақда New York Post хабар берди.

    Foto: YouTube
    Фото: YouTube

    Экспедиция тафсилотлари сир сақланмоқда, бироқ тадқиқотчилар буни ўзаро муҳокама қилмоқда. Манбага кўра, сафар бир неча ҳафтадан кейин бўлиб ўтади. “Сиз унинг исмини, албатта, биласиз”, дейди суҳбатдош.

    2023 йил 18 июнда “Титаник” кемаси қолдиқларига тушмоқчи бўлган “Титан” батискафи бедарак йўқолганди. Қурилма сувга тушгандан икки соат ўтмай алоқа узилиб қолган. Тўрт кундан сўнг қутқарувчилар унинг бўлакларини топган: батискаф ичкарига йўналтирилган портлаш оқибатида бутунлай вайрон бўлган. Унинг қисмлари ва экипаж аъзоларига тегишли деб тахмин қилинган қолдиқлар кейинчалик юзага чиқарилди.

    Foto:
    Фото: “Титан” батискафи / ZUMA

    Батискаф Oceangate Expeditions компаниясига тегишли бўлиб, унда беш киши бўлганди: компания асосчиси Стоктон Раш, франциялик чуқур сувости тадқиқотлари фахрийси Пол-Анри Наржеоле, британиялик миллиардер ва космик сайёҳ Ҳамиш Ҳардинг, шунингдек, покистонлик тадбиркор Шаҳзод Довуд ва унинг ўғли Сулаймон.

    2024 йил сентябрь ойида АҚШда ҳалокат бўйича суд муҳокамалари ўтказилган. Терговнинг дастлабки кунларидаёқ Шимолий Атлантикадаги фожиа ҳақида кутилмаган тафсилотлар маълум бўлган. Қирғоқ қўриқлаш хизмати маълумотларига кўра, 2021 йилда аппаратда 70 та, 2022 йилда эса яна 48 та бартараф этилиши керак бўлган носозлик қайд этилган.

    OceanГатеънинг собиқ техник директори Тони Ниссеннинг айтишича, Стоктон Раш билан ишлаш жуда қийин бўлган. Чунки у лойиҳани амалга ошириш муддатларини тезлаштирган, молиялаштиришни қисқартиришга уринган, доимий равишда турли вазифаларга ўзгартиришлар киритиб турган.

    Суд тингловларида, шунингдек, 2018 йилда батискаф синовлари вақтида қурилмага чақмоқ уриб, унинг корпусига зарар етказгани, бу эса орадан бир неча йил ўтиб фожиа келиб чиқишига сабаб бўлгани таъкидланган.

    2022 йилда испаниялик олимлар 2050 йилга келиб “Титаник” қолдиқлари бутунлай йўқ бўлиб кетишини башорат қилган эди. Бунинг сабаби уларнинг аҳволи сув остидаги Halomonas titanicae бактериялари таъсирида тез суръатларда ёмонлашиб бораётганидир.

    “Титаник” 1912 йил 15 апрелга ўтар кечаси Шимолий Атлантикада айсбергга урилганидан кейин 3,8 километр чуқурликка чўкиб кетган.

    20 август, 09:06   Изоҳ (0)   4241
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Боққа тушган ўғрини қоровул ушлаб олиб қулоғидан тортади-ю, худди шундай қочган-да” — Улуғбек Қосимов Денов ҳокими ўринбосари ҳақида

    Ўзбекистон | 22 август, 20:30

    Ҳакерлар Эроннинг ўнлаб нефть танкерлари тизимларини ишдан чиқарди

    Дунё | 22 август, 20:20

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    Дунё | 22 август, 20:08

    Турк сериалларида ёшидаги катта фарққа қарамай томошабинлар меҳрини қозонган 7 жуфтлик

    Кино | 22 август, 19:55

    Мирзиёев, Бердимуҳамедов ва Алиев учрашуви: транспорт, энергетика ва савдо соҳасида келишувга эришилди

    Ўзбекистон | 22 август, 19:46

    Украинада тинчлик ўрнатиш бўйича Россия ва АҚШ ўртасидаги музокараларга дарз кетиши мумкин

    Дунё | 22 август, 19:40

    Ҳиндистонда полиция каптарни қўлга олди

    Дунё | 22 август, 19:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.