• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Apple Трамп босими остида АҚШга 100 млрд доллар сармоя киритади

    Apple компанияси АҚШдаги инвестицияларини яна 100 миллиард долларга оширишини эълон қилди. Бунга Дональд Трампнинг компанияга босим ўтказгани сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Бу ҳақда BBC хабар берди.

    Foto: BBC
    Фото: BBC

    Оқ уйга кўра, янги сармоя маҳаллий ишлаб чиқаришни кенгайтириш, хусусан, Apple маҳсулотлари учун эҳтиёт қисмларини АҚШда ишлаб чиқаришга туртки бўлади. Сармоя Apple’нинг илгари ваъда қилган 500 миллиард долларлик 4 йиллик инвестициясига қўшимча бўлиши айтилган.

    Трамп ва Тим Кук Оқ уйда 6 август куни ўтказилган расмий маросимда биргаликда чиқиш қилган. АҚШ президентига кўра, янги сармоя доирасида Apple Қўшма Штатлардаги етказиб берувчилар билан ҳамкорликни кенгайтиради, мамлакат бўйлаб янги маълумот марказлари қуради. Кентукки штатида эса iPhone ҳамда ақлли соатлар учун “ақлли ойналар” ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

    АҚШ раҳбари бу қарорни олқишлаб, компания ушбу режалар туфайли 100 фоизлик бож ставкасидан қутулиб қолганини билдирган. Шу билан бирга, у бошқа корхоналар ҳам мамлакат иқтисодига сармоя киритса, солиқлардан озод бўлиши мумкинлигини, таъкидлаган.

    Тим Кук бу орада Apple’нинг олдинги киритган 500 миллиард долларлик инвестицияси аллақачон натижа бераётганини айтган. Унинг сўзларига кўра, янги инвестиция Apple маҳсулотларида ишлатиладиган муҳим компонентларни айнан Қўшма Штатларда ишлаб чиқаришга хизмат қилади. У, шунингдек, Трампга Овал офисда ўз қўли билан яратган шиша ҳайкалчани туҳфа қилган.

    Трамп илгари Apple’ни бевосита тилга олиб, агар iPhone телефонларини ишлаб чиқариш АҚШга кўчирилмаса, компания маҳсулотларига бож ставкалари оширилишини айтганди. Apple раҳбари Тим Кук ўтган ҳафта ушбу мажбуриятларни тилга олиб, компания бу борада янада кўпроқ режалар тузаётганини маълум қилган. Айни пайтда, Apple’нинг акциялари инвестиция хабари ортидан 5 фоиздан кўпроққа ошгани қайд этилган. Оқ уй бу воқеани Трамп сиёсатининг ютуғи деб атамоқда:

    “Бугунги эълон — ишлаб чиқариш саноатимиздаги навбатдаги ғалаба. У АҚШ иқтисодиёти ва миллий хавфсизлигини ҳимоя қилишга хизмат қилади”.

    Apple Трамп президентликка қайтганидан бери янги тариф сиёсати сабаб таъминот занжири тизимини қайта кўриб чиқмоқда. Компания маҳсулотларини Хитой ўрнига Ҳиндистон ва Вьетнам орқали етказиб бермоқда. Шунга қарамай, компания июнь ойигача бўлган 3 ой ичида савдо тарифлари сабабли мамлакатга 800 миллион доллардан ортиқ бож тўлаган.

    7 август, 12:30   Изоҳ (0)   916
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Apple#Трамп#сармоя#АҚШ#босим#Тим Кук

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Гарри Поттер” фильмлари қандай суратга олинган: франшиза ҳақида қизиқарли фактлар (фото)

    Кино | 9 август, 15:35

    Хитойда реалистик роботлар сотиладиган янги дўкон очилди (фото)

    Дунё | 9 август, 15:05

    Нега аёллар эркакларга қараганда кўпроқ ухлаши муҳим?

    Аёллар саҳифаси | 9 август, 14:45

    Тошкентда ниқоб таққан шахслар банкоматни ўғирлаб кетмоқчи бўлди

    Ўзбекистон | 9 август, 14:30

    Зеленский “бирор нарсани имзолашга” тайёр туриши керак — Трамп

    Дунё | 9 август, 14:15

    Буюк Британияда инсультдан кейинги реабилитацияда видеоўйинлардан фойдаланилмоқда

    Илм-фан | 9 август, 13:55

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    Дунё | 9 август, 13:45

    “Челси” 6 нафар футболчисини сотишга ҳаракат қилади

    Спорт | 9 август, 13:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.