• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда энди тадбиркор ёшларга 2,5 млрд сўмгача имтиёзли кредитлар берилади

    Ўзбекистон президенти 14 февраль куни ёшлар тадбиркорлигида мутлақо янги даврни бошлаб берадиган 3 та катта ҳужжатга имзо чекди. Бу ҳақда Кўксарой қароргоҳида давлат раҳбарининг ёшлар билан мулоқоти давомида маълум қилинди. 

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Биринчи ҳужжатга мувофиқ, Ёшлар агентлиги ҳузурида Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилиб, унга 100 миллион доллар маблағ ажратилди. Энди тадбиркор ёшларга 2,5 миллиард сўмгача имтиёзли кредитлар берилади, ташаббускор ёшларнинг стартап лойиҳаларига 2 миллиард сўмгача инвестиция киритилади.

    Бугунги кунда олийгоҳларни тугатаётган 90 минг ёшлар мутахассислиги бўйича иш топишда қийналмоқда.  Шу боис, иккинчи қарор билан олийгоҳ битирувчилари бандлигини таъминлаш бўйича янги тизим яратилмоқда. Бунинг учун “Миллий банк”ка 100 миллион доллар ресурс берилади.

    Банк Олий таълим вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси билан биргаликда олийгоҳ битирувчиларининг ташаббус ва ғояларини лойиҳага айлантириш бўйича янги банк хизматлари пакетларини жорий этади.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Шунингдек, битирувчиларни иш билан таъминлаш бўйича ҳокимлар, банк ва корхона раҳбарларидан иборат комиссия тузилади. Комиссия иш ўринларини яратиш, кадрларга эҳтиёж, бўш ўринларга ёшларни жойлаштириш масалаларини ҳал этади.

    Президент имзолаган учинчи ҳужжатга кўра, “Алоқабанк” ёшларнинг бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватловчи таянч “ёшлар банки”га айлантирилиб, бунга 200 миллион доллар ажратилди. Банк ўзини ўзи банд қилган ёшлар лойиҳалари учун 100 миллион сўмгача 7 йил муддатга имтиёзли микроқарз ажратади.

    Шунингдек, якка тартибдаги тадбиркор бўлган, камида 20 нафар ёшни ишга олиб, кичик корхона очган ва ўқув маркази ташкил қилган ёш тадбиркорларга 7 йил муддатга 5 миллиард сўмгача имтиёзли кредит берилади.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Банк кредитларининг камида 30 фоизи хотин-қизлар тадбиркорлиги учун йўналтирилади.

    Ҳудудларда “ёшлар бизнес инкубатори” ташкил қилиниб, ёшлар ғоялари стартапга айлантирилади, 6 ойдан 3 йилгача қўллаб-қувватланади, тайёр бизнес, корхона даражасига олиб чиқилади.

    “Алоқа венчур” жамғармаси орқали стартапларга 50 мингдан 1 миллион долларгача сармоя киритилиб, маҳсулот ва хизматларни ички ва халқаро бозорларда сотиш, бизнес ҳамкор топиш, қўшимча инвестициялар жалб қилишга кўмаклашилади.

    Йиғилишда қайд этилишича, ўтган 8 йилда ёш тадбиркорлар сони 3 карра кўпайиб, бугун бизнес вакилларининг салкам 40 фоизини ёшлар ташкил этмоқда. Ишсиз ёшлар икки карра камайди. Ишсизликдан холи маҳаллалар сони 1 минг 889 тага етди. 

    Мулоқот давомида хорижда ўқиб қайтган ўзбекистонлик талабалар ватанда муваффақиятли карьера қилишига ёрдам берилиши ҳам маълум қилинди. Бунга Ёшлар агентлиги ва Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги тенг масъул бўлиши белгиланди.

    14 феврал, 15:52   Изоҳ (0)   12684
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #тадбиркорлик#ёшлар

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Малик Нормуродовнинг муваффақият йўли: АҚШ мактабидан халқаро менежерлик сари 

    27.11.2024, 18:30

    “Маҳалла еттилиги” энди ижтимоий профилактика билан ҳам шуғулланади

    03.12.2024, 14:10

    Ўзбекистон иқтисодий комплексидаги 297 нафар раҳбар ишдан олинди

    16.12.2024, 16:06

    Четдан олиб келинадиган уруғлик картошка уч йилга божхона божидан озод қилинади

    30 январ, 16:46

    Туркиядаги ёнғин ортидан Анқарада 50 та меҳмонхона ёпилди 

    31 январ, 15:09

    Тошкент вилояти судида прокурор фуқаро кийимида бўлгани учун сёмкага қаршилигини билдирди, судлов ҳайъати шу сабаб журналист фаолиятини чеклади

    31 январ, 13:15

    Ўзбекистонда картошка нархи қачон тушади?

    31 январ, 17:03

    Ўзбекистонда “Парранда боқиш – даромад топиш” лойиҳаси амалга оширилади

    2 феврал, 11:15

    Хоразмда транспорт бошқармаси бош мутахассиси 80 минг доллар олаётганида ушланди (видео)

    3 феврал, 11:03

    Ўзбекистонда палма ёғини синовдан ўтказиш мажбурий бўлади

    3 феврал, 17:05

    Ўзбекистонда маъмурий суд иш юритувида дастлабки эшитув институти жорий этилади 

    4 феврал, 10:05

    Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган болалар учун кундузги парвариш хизмати йўлга қўйилади

    5 феврал, 10:20

    Ўзбекистонда январь ойида аҳоли томонидан сезилган инфляция даражаси маълум қилинди 

    10 феврал, 16:05

    Қайтарилмаётган триллионлар: Ўзбекистонда кредитлар қандай қилиб муаммога айланмоқда? 

    10 феврал, 18:00

    Ўзбекистонда мактабларнинг тадбиркорлар билан ҳамкорлик қилиш тартиби белгиланди 

    12 феврал, 17:59
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42
    Audio Icon

    Космосдан қуруқликкача: АҚШнинг “Олтин гумбаз” ракета қалқони 4 қатламдан иборат бўлади

    13 август, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Россия Украина билан урушда ғалаба қозонди” — Венгрия бош вазири

    Дунё | 13 август, 15:15

    Ўзбекистонда фермерларга пахтанинг ҳар бир тоннаси учун 1 млн сўмдан субсидия берилади

    Ўзбекистон | 13 август, 14:57

    Шавкат Мирзиёев пахта “спекуляцияси” билан шуғулланаётганларни танқид қилди

    Ўзбекистон | 13 август, 14:46

    Мисрдаги тилла билан қопланган энг қадимги мумиё қандай кўринишда? (фото)

    Илм-фан | 13 август, 14:45

    Швейцарияда тезликни оширган ҳайдовчи 110 минг доллар жаримага тортилди

    Дунё | 13 август, 14:30

    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 

    Реклама | 13 август, 13:45

    Сурхондарёдаги пропан заправкада портлаш юз берди (видео)

    Ўзбекистон | 13 август, 14:30

    Таэквондочи Трамп, самбо билан профессионал шуғулланган Путин ва қора белбоғ соҳиби Тўқаев: спорт унвонларига эга давлат раҳбарлари ҳақида биласизми?

    Спорт | 13 август, 14:24

    “Муллалар ҳаётингизни издан чиқаришига йўл қўйманг”: Нетаньяху эронликларни исёнга чақирди

    Дунё | 13 август, 14:09

    АҚШ собиқ президентига тегишли уй 5,28 миллион долларга сотилди (фото)

    Лайфстайл | 13 август, 13:51
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.