Узоқ давом этган қурғоқчилик АҚШ ва Бразилияда катта ёнғинларга сабаб бўлди. Орегон штатида ёнғинлар шаҳарларга яқинлашмоқда. Бразилияда сайёранинг энг катта ботқоқли ҳудуди аланга остида қолган, деб хабар бермоқда MIR 24 телеканали.
Ўрмонларда ва магистрал йўлларда ёнғин тез тарқалмоқда. Орегон штатида бир ярим минг гектардан ортиқ майдон аллақачон ёниб кетган, Аризонада эса ёнғин турар жой биноларига яқинлашмоқда. Узоқ давом этган қурғоқчилик туфайли янги ўчоқлар шу қадар тез пайдо бўляптики, фавқулодда хизматлар уларни ўчиришга улгурмаяпти.
Ёнғин машҳур дам олиш масканларига ҳам таҳдид солмоқда. Оловни қўзғатаётган кучли шамол туфайли бир неча минг хонадон эвакуация қилиниши эълон қилинган. Бу ҳудудда аллақачон 1600 гектардан ортиқ майдон ёниб кетган.
Бразилиядаги қурғоқчилик ҳам янги рекордларни ўрнатди. Биргина июнь ойида 2,5 мингдан ортиқ ёнғин ўчоқлари қайд этилган.
“Ҳозир содир бўлаётган ёнғинлар даҳшатли оқибатларга олиб келади: иқлим ўзгариши, кучли сув танқислиги, ўрмонларнинг кесилиши ва ҳоказо”, — деди Бразилия атроф-муҳит вазири Марина Сильва.
Синоптиклар бу Бразилиядаги рекорд даражадаги ёнғин мавсумининг бошланиши, холос, деб айтишмоқда. Қурғоқчилик август ойининг ўрталаригача давом этиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)