• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон 2025—2030 йилларга мўлжалланган Болалар саратонига қарши курашиш миллий стратегиясини қабул қилди

    Ўзбекистонда “Ўзбекистон-2030” стратегияси, Болалар саратони бўйича глобал ташаббус (GICC), Барқарор ривожланиш мақсадлари доирасида ЖССТ, ЮНИСЕФ, Вена халқаро тиббиёт университети ва бошқа халқаро ташкилотлар кўмагида 2025—2030 йилларга мўлжалланган Болалар саратонига қарши курашиш миллий стратегияси ишлаб чиқилди ва қабул қилинди.

    Ушбу воқеа болалар саратонига қарши курашда янги босқични бошлаб беради, ташхис қўйиш ва даволашда мултидициплинар ёндашувни таъминлаш орқали педиатрия ёрдамини кўрсатиш тизимини такомиллаштиради.
    Миллий стратегия соғлиқни сақлаш тизимини модернизация қилишга йўл очади, кадрлар ва инфратузилма салоҳиятини мустаҳкамлайди, болаларга барча даражаларда юқори сифатли тиббий ёрдам кўрсатишга ягона ёндашувни шакллантиради.

    Foto: SSV
    Фото: ССВ

    “Болалар саратони энди оилалар ёлғиз ўзи курашаётган муаммо эмас, бу миллий устуворликка айланди”, дея таъкидлади Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаёров. “Стратегия 2030 йилга келиб яшовчанлик даражасини камида 60 фоизга етказиш ва ўлим кўрсаткичини 2,5 баравар камайтириш бўйича мажбуриятимизга мос келади, бу эса жаҳондаги илғор тажрибани акс эттиради”.

    15 май куни вазирлик ва идоралар, Ота-оналар уюшмаси, халқаро ташкилотлар, жумладан БМТнинг Ўзбекистондаги Доимий мувофиқлаштирувчиси офиси, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ), БМТ Болалар жамғармаси (ЮНИCEФ), БМТ Тараққиёт дастури (БМТТД), Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳоли жаҳон жамғармаси (UNFPA), БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO), БМТнинг Лойиҳаларга хизмат кўрсатиш бошқармаси (ЮНОПС), жамоат бирлашмалари етакчи вакиллари ҳамда соҳа мутахассислари Стратегияни амалга ошириш йўлларини муҳокама қилдилар.

    Кўп соҳали мулоқотда иштирокчилар яхлит ёндашувнинг муҳимлигини таъкидлаб, асосий жиҳатларни муҳокама қилдилар: эрта ташхис қўйиш ва даволашнинг замонавий дастурларини жорий этиш зарурати, тиббиёт муассасалари инфратузилмасини такомиллаштириш, малакали кадрлар тайёрлаш, онкологик хизматларни рақамлаштириш орқали тиббий ёрдам кўрсатиш, кенг қамровли мониторинг тизимлари, шунингдек, руҳий-ижтимоий ва оилавий қўллаб-қувватлаш йўллари.

    Foto:SSV
    Фото: ССВ

    Тадбирда сўзга чиққан ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари доктор Ашина Халакдина шундай деди: "Болалар саратони бўйича миллий стратегияни - аниқ мақсадлар, аниқ чора-тадбирлар ва имкон қадар кўпроқ болалар ҳаётини сақлаб қолиш учун зарур ресурсларни ўз ичига олган ҳужжатни ишлаб чиқиш Ўзбекистон учун муҳим қадамдир. Ушбу стратегия мамлакатда тўпланган ҳақиқий маълумотлар асосида саратон касаллигига чалинган болаларга сифатли ёрдам кўрсатиш имкониятини кенгайтиришга ёрдам беради".

    Ўзбекистон олдинга қараб дадил қадамлар ташлади. Мамлакат ЖССТнинг болалар саратонига қарши кураш бўйича Глобал ташаббусига қўшилди ва саратон касаллигига чалинган болаларни дори воситалари билан таъминлаш бўйича Глобал платформанинг иштирокчисига айланди. Бунинг натижасида бугун мамлакат бўйлаб 16 та тиббиёт муассасасида болалар хавфсиз, самарали ва бепул дори воситаларини олмоқда.

    Foto: SSV
    Фото: ССВ

    ЖССТ Ўзбекистонни, айниқса, стратегия амалда ишлаши учун бошқарув тизимини йўлга қўйиш, саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш ва маълумотлардан фойдаланиш масалаларида қўллаб-қувватлашни давом эттиради.

    “Болалар саратони бўйича кўп тармоқли стратегия муҳим бўлиб, саратон касаллигига қарши курашда ривожланишни тезлаштириш ва барча муҳим тузилмаларни бирлаштириш учун жиддий имконият яратади”, деди ЮНИСEФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Рехина Мария Кастижио. "Бундай жамоавий ёндашув муҳим, чунки болалар саратонига қарши кураш нафақат ҳаётларни сақлаб қолади, балки оилалар ва соғлиқни сақлаш тизимига узоқ муддатли иқтисодий юкни ҳам камайтиради".

    Foto: SSV
    Фото: ССВ

    17 май, 09:09   Изоҳ (0)   1737
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тони Кроос “Реал” раҳбариятига футболчи тавсия қилди

    Спорт | 18 май, 15:27

    Мактабларда “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари 24 майда ўтказилади

    Ўзбекистон | 18 май, 15:23

    Арнольд Шварценеггернинг ўғли биргина маҳсулотдан воз кечиб, 14 килога озди

    Лайфстайл | 18 май, 14:55

    Тошкент вилоятида 2 нафар ички ишлар ходими катта миқдорда пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 18 май, 14:15

    Instagram: Озода Нурсаидова нега озиб кетди? Сабрина Жабборова “Гелик” рулидаги қизни кечирди, Марям Тиллаева Канн кинофестивалида қатнашмоқда

    Шоу-бизнес | 18 май, 13:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.