• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12980.16
    • RUB161.63
    • EUR14606.57
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Парадга бормаган Алиев: Озарбайжон ва Россия муносабатларида кескинлик ортмоқда

    Сиёсий таҳлилчилар 9 май куни Москвада бўлиб ўтган Ғалаба парадида турли давлат раҳбарларининг иштирокини — Россиянинг халқаро майдондаги дўстлари ва иттифоқчиларини намойиш қилувчи маросими деб аташмоқда. Бироқ парад арафасида кутилмаган воқеа рўй берди — Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Кремль таклифига рад жавоби бериб, қизил майдонда ўтказилган тадбирда иштирок этмади.

    Гарчи расмий Боку бу қарорни мулойим тарзда изоҳласа-да, сиёсий шарҳловчилар ва халқаро кузатувчилар бундай баёнотлар ортида анча чуқур, сезиларли совуқлик ва ишончсизлик борлигини айтмоқда. Хўш, бу қарор — оддий дипломатик ноқулайликми ёки Озарбайжон ташқи сиёсатида янги бурилишми?

    Россия билан ишонч занжирининг узилиши

    Аксар таҳлилчилар Илҳом Алиевнинг бу қарорини 2024 йилнинг 25 декабрь куни Россия ҳаво мудофаа кучлари томонидан уриб туширилган Озарбайжоннинг Embraer E190 самолёти ҳалокати билан бевосита боғламоқда.

    Гарчи, Россия президенти Владимир Путиннинг шахсан ўзи Илҳом Алиевга қўнғироқ қилиб узур сўраган бўлса-да, расмий Москва ҳалигача жавобгарликни ўз зиммасига олмасдан, ҳалокат бўйича якуний тергов жараёнини ортга суриб келмоқда. Ўшанда авиаҳалокат оқибатида 38 киши ҳалок бўлган эди.

    Кремлдан ижобий жавоб бўлмагач, февраль ойининг бошида Озарбайжон ҳукумати Россия маданиятини хорижда тарғиб қилувчи “Россотрудничество” федерал агентлиги лойиҳаси бўлган “Россия уйи”ни расман ёпди.

    Озарбайжон томоннинг таъкидлашича, “Россия уйи” расмий равишда мамлакатда рўйхатга олинмаган. Шу боисдан Бокудаги “Россотрудничество” фаолиятига нуқта қўйилган.

    Picture background
    Фото: tri-colortv.ru

    Киберҳужумлар — дипломатик муносабатларда янги муаммо

    20 февраль куни Global Media Group таркибига кирувчи Озарбайжоннинг бир нечта машҳур онлайн медиа ресурслари, жумладан, Репорт.аз, Оху.аз, Медиа.аз, Баку TV, Caliber.аz ва Baku.wс кучли киберҳужумга учради.

    Ҳужум натижасида ушбу сайтларнинг фаолиятида узилишлар юз берди, фойдаланувчилар сайтга киришда қийинчиликларга дуч келди ва бош саҳифаларда номақбул диний тасвирлар жойлаштирилди. Global Media Group бу ҳужумни оддий DDoS эмас, балки профессионал ва комплекс киберҳужум сифатида баҳолади.

    Озарбайжоннинг Медиа ривожлантириш агентлиги (MEДИА) бу ҳужумни мамлакат ахборот хавфсизлигига таҳдид деб баҳолаб, сайтлар фаолиятини тиклаш ва келгусида бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун зарур чоралар кўрилаётганини маълум қилди.

    Кейинроқ Озарбайжон парламентининг гибрид таҳдидларга қарши курашиш бўйича комиссияси раиси Рамид Намазов, 20 февралдаги киберҳужум Россия ҳарбий разведкаси билан боғлиқ бўлган APТ29 (Cozy Bear) гуруҳи томонидан амалга оширилганини айтиб чиқди.

    Намазовга кўра, бу ҳужум Озарбайжон ҳукумати томонидан 3 февраль куни “Рус уйи” фаолиятини тўхтатиш ва Спутник радиосининг Озарбайжон бўлимини ёпиш қарорига жавобан қилинган бўлиши мумкин.

    Picture background
    Фото: playground.ru

    Дипломатик протоколдаги нозик хатолар

    2025 йил 4 май куни Озарбайжон миллий мажлиси депутати Азер Бадамов Россияга кириш ҳуқуқидан маҳрум этилиб, Москвадаги аэропортда ушлаб қолинди ва Боку шаҳрига қайтарилди.

    Ваҳоланки, у Астрахан вилоятида бўлиб ўтадиган Озарбайжон миллий етакчиси Гейдар Алиевнинг 102 йиллигига бағишланган тадбирларда иштирок этиш учун расмий таклиф асосида келаётган эди.

    Бадамов Москвага етиб келганида, унга Россияга кириш тақиқлангани ҳақида маълум қилинган ва Астрахан шаҳрига йўл олишига рухсат берилмаган. Қизиқ жиҳати, Россия томони бу қарор бўйича ҳеч қандай расмий изоҳ бермади.

    Озарбайжон ташқи ишлар вазирлиги бу воқеани “дўстона бўлмаган қадам” сифатида баҳолаб, Москва томонидан расмий тушунтириш талаб қилди.

    Озарбайжон Миллий Мажлиси депутати Азер Бадамов
    Фото: эн.апа.аз

    Ички сиёсий кун тартиби ва рамзий қарор

    Ҳозирда президент Илҳом Алиевнинг 9 май санасида Бакуда Гейдар Алиев хотирасига бағишланган тадбирлар билан бандлиги, Россиядаги парадни инкор этиш учун муқобил асос сифатида кўрсатилмоқда.

    Сиёсатшунос Равшан Ғозиевнинг фикрига кўра, Илҳом Алиев Москвага қўйган талаблари бажарилмагани учун парадга бормаган.

    “Боку расмий жиҳатдан буни Гейдар Алиев хотирасига бағишланган тадбир билан боғламоқда. Лекин масаланинг норасмий жиҳати ҳам бор. Охирги вақтларда Россия ва Озарбайжон ўртасида муносабатлар совуқлашиб кетди. Бунга асосий сабаб — Озарбайжон самолётининг Россия томонидан уриб туширилиши бўлди.

    Афсуски, самолёт ҳалокати бўйича Россия томонидан ҳеч ким жавобгарликка тортилмади. Бундан ташқари, Озарбайжон ҳукуматининг Россияга қўйган талаблари қондирилмади. Бу Озарбайжон ҳукумати ва халқини анча ғазаблантирди”, деди у.

    Алиевнинг парадга бормагани оддий дипломатик ноқулайликми ёки Озарбайжон ташқи сиёсатида янги бурилиш?

    “Шахсан мен Озарбайжон раҳбари бу қарорга дипломатик ноқулайлик туфайли келган, деб ҳисоблайман. Бу билан Озарбайжон ташқи сиёсатида кескин бурилиш бўлди, дейиш бир оз нотўғри. Икки давлат ўртасидаги муносабат ҳозирча совуқлашиб турибди.

    Боз устига, иккинчи Қорабоғ уруши (2020 йилнинг 27 сентябридан 10 ноябригача давом этган, Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги кенг кўламли ҳарбий можаро — таҳр.)да Россия Арманистонни қўллаб-қувватламади. Бу билан Россия Озарбайжон учун қайсидир маънода яшил чироқни ёққан эди. Шу туфайли Алиев ва Путин ўртасидаги муносабатлар яхши эди, бугун ҳам яхши. Бироқ парадга бормагани кўпроқ дипломатик ноқулайлик. Буни Озарбайжон ташқи сиёсатида бурилиш, дейишга етарлича асослар йўқ”, деди мутахассис.

    Озарбайжон президентининг Москвадаги 9 май парадида қатнашмаслиги — Россия—Озарбайжон муносабатларида сезиларли совуқлик юзага келаётганини кўрсатмоқда. Хавфсизлик, дипломатик ҳурмат ва ахборот суверенитети борасидаги низо ва норозиликлар бу икки давлат ўртасида янги босқични бошлаб берган бўлиши мумкин.

    Келгусида Озарбайжоннинг Ғарб давлатларига яқинлашуви ҳамда Москвага нисбатан янада мустақил ташқи сиёсат олиб бориши эҳтимолдан холи эмас.

    13 май, 17:10   Изоҳ (0)   3212
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Россия#Озарбайжон#Путин#Алиев#можаро#сиёсат
    Сардор Али Нурматов

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Францияда ҳайвонот боғида чақмоқ уриши оқибатида 13 киши жароҳат олди 

    Дунё | 14 май, 23:55

    “Россия-Украина можаросининг якуни бутун Европа тақдирини ҳал қилади” — Фридрих Мерц 

    Дунё | 14 май, 23:40

    Роберт Де Ниро “Олтин палма япроғи”ни қўлга киритди ва Дональд Трампни танқид қилди

    Кино | 14 май, 23:25

    Туркия ҳукумати Трамп ташрифини 15 майда эмас, балки яқин кунларда кутмоқда — ОАВ

    Дунё | 14 май, 23:16

    “Дарё” дайжести: 14 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 14 май, 22:50

    Вақт синовидан ўтган: бош ролларни қайта-қайта ишониб топшириладиган 5 та кино жуфтлик

    Лайфстайл | 14 май, 22:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.