• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев фаол ёшларнинг бир гуруҳига давлат мукофотларини топширди (фото)

    “Ёшлар куни муносабати билан юртимизнинг фаол ва ташаббускор ёш авлод вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”даги президент фармони имзоланганди. 28 июнь куни уларга давлат мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтди.
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Давлат раҳбари сўзининг аввалида йигит-қизларни Ёшлар куни билан табриклаб, меҳру эътиборини изҳор қилди. 

    “Мамлакатимиз ёшларининг ютуқлари, мақсад ва режалари билан яқиндан танишиб, беқиёс куч ва илҳом оламан.  Янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича қандай катта имкониятларга эга эканимизни ҳис этиб, хурсанд бўламан”, — деди Шавкат Мирзиёев.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Бугун ҳаётнинг ҳар бир жабҳасида – давлат бошқарувида, иқтисодиётда, илм ва таълимда, спорту маданиятда ёшларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Олий Мажлис палаталари қошида Ёшлар Парламентлари иш олиб бормоқда. Ҳар бир ташкилотда ёшлар ишлари бўйича маслаҳатчи фаолият кўрсатмоқда.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Давлат ва жамият замонавий билим ва технологияларни эгаллаган, жисмоний ва маънавий етук ёшлар билан қудратли. Шу боис таълим тизими тубдан ривожлантирилмоқда. Президент мактаблари, ижод ва ихтисослашган мактаблар, олий ўқув юртлари етук кадрларни тарбиялашга хизмат қилмоқда. IT-парк, креатив парк ва технопаркларда, маданият ва спорт масканларида ўғил-қизлар севимли машғулотлари билан шуғулланиб, қобилиятини чархламоқда.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Биргина ўтган ўқув йилида 55 нафар ўқувчи математика, кимё, биология, физика ва информатика бўйича нуфузли халқаро олимпиадаларда 8 та олтин, 15 та кумуш, 32 та бронза медалларини қўлга киритган.

    Маданият ва санъат бўйича нуфузли халқаро танловларда эса ёшларимиздан 383 нафари бош совринни, 1 минг 400 га яқини 1-ўринни эгаллаган.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадин Нурман

    Охирги 2 йилда спортчилар халқаро мусобақаларда 900 тадан зиёд олтин, 550 дан ортиқ кумуш, 731 та бронза медалларини қўлга киритди. Яқинда Қатарда ўтган футбол бўйича Осиё кубогида терма жамоа Ўзбекистон тарихида илк бор Олимпия йўлланмасини олишга муваффақ бўлди.

    Фото: “Дарё” / Мадин Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    “Сизлар мана шундай натижаларингиз билан янги тарих яратяпсизлар. Ишончим комил, халқимиз қўлга киритаётган улкан ютуқлар билан бирга, бу натижалар Янги Ўзбекистон тарихига, Учинчи Ренессанс тарихига айланади”, – дея таъкидлади Президент.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Давлатнинг ёшларга оид сиёсати халқаро миқёсда тан олинмоқда. Масалан, ўтган йили Ёшлар тараққиёти индексига кўра, Ўзбекистон ёшлар сиёсати соҳасида энг тез ривожланаётган мамлакатлардан бири, деб эътироф этилди. Ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни давлат ва жамият бошқарувига, муҳим ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этишга кенг жалб этиш бўйича 60 дан зиёд ташаббуслар халқаро ҳамжамият томонидан маъқулланди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Шу кунларда азим Самарқанд шаҳрида Бутунжаҳон ёшлар фестивали бўлиб ўтмоқда. Бу ҳам халқаро эътирофнинг яна бир ифодаси экани таъкидланди.

    Шундан сўнг Шавкат Мирзиёев ёшларга давлат мукофотларини топширди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    “Бугунги ютуқларингиз – узоқ йўлнинг бошланиши. Давлат шароит яратиши, кимдур ёрдам бериши мумкин. Лекин келажагингиз фақат ўз қўлингизда. Бу йўлда барча ёшларимизни қўллаб-қувватлаб, орзу-интилишларида муваффақиятлар тилайман”, — деди Шавкат Мирзиёев.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Мукофотланганлар юксак ишонч ва эътибор, ёшларга яратилаётган имкониятлар учун давлат раҳбарига миннатдорлик билдирди, ўқиш ва ишларида янада катта натижаларга эришиб, халқ ишончини оқлашини таъкидлади.

    Тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, зиёлилар, ота-оналар иштирок этди.

    28.06.2024, 18:28   Изоҳ (0)   2919
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Оғир шароитга тушиб қолган уй-жойга муҳтож қизлар учун 1 хонали ижтимоий уйлар қурилади

    28.06.2024, 18:09

    “Рост бўлса, биз очиқда юрмасдик”. “Саидазиз медгородок” билан боғлиқ 6-қават воқеасига изоҳ берилди 

    28.06.2024, 17:59

    Ўзбекистонда ёз мавсумида мактаб, техникум, олийгоҳ, истироҳат боғларида меҳнат ярмаркалари ўтказилади

    28.06.2024, 17:37

    Ўзбекистонда беш ойда қурилиш корхоналари қанча солиқ тўлагани очиқланди 

    28.06.2024, 17:28

    Ўзбекистонда ҳокимлар ҳар ой камида бир марта ёшлар билан учрашиб, муаммоларига ечим беради 

    28.06.2024, 17:13

    Наманганда кредитини тўлолмаган фуқаронинг Jetour’и хатланди 

    28.06.2024, 17:10
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Латвия давлат хизматчиларининг Россия ва Беларусияга боришини тақиқлади

    Дунё | 10 июл, 00:05

    Озарбайжон ва Россия ўртасидаги можаро: нега бу икки томонлама зиддият Марказий Осиёда акс-садо бермоқда?

    Дунё | 9 июл, 23:45

    Жозе Моуриньо собиқ шогирдини “Фенербаҳче”га олиб келмоқчи

    Спорт | 9 июл, 23:30

    “Икки марта кўрган инсонимга турмушга чиққанман”. Шаҳзода Муҳаммедова оиласи, фарзандлари ва бизнеси ҳақида гапирди

    Шоу-бизнес | 9 июл, 23:25

    Тошкент 20 йилдан кейин қай кўринишда бўлади? Президентга янги режа тақдим этилди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:50

    The Guardian: Грок сунъий интеллекти нацистга айланди ва ўзини МехаГитлер деб атади

    Дунё | 9 июл, 22:45

    Ўзбекистонга гўшт импорти кескин кўпайди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.