• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12768.26
    • RUB162.63
    • EUR14400.04
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Тошкент ш.

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    “Дарё”да Тошкентдаги “дом”да содир бўлган портлаш 6 та хонадон эгасини “кўчада қолдиргани”, Мирзо Улуғбек тумани ҳокими эса ваъда беришдан нарига ўтмаётгани ҳикоя қилинганди. Аҳоли вакиллари шунингдек, Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги ахборот хизматининг “Дарё”га билдиришича, пойтахт ҳокимлиги томонидан уйсиз қолган аҳолининг янги хонадон сотиб олиши учун маблағ ажратилган.

    Ўша нохуш ҳолатдан кейин шу куннинг ўзида шахсан туман ҳокими, шаҳар ҳокимияти билан биргаликда ҳудудда яшовчи фуқароларни меҳмонхонага жойлаштирди. Аҳоли озиқ-овқат билан таъминланди. Одатда аҳолига тўланадиган компенсация Тошкент шаҳар ҳокимияти, Халқ депутатлари шаҳар кенгашидан ўтиб кейин туман ҳокимлигига келади. Бунга озгина вақт керак бўлди. Шу сабаб кечикиш рўй берди. Бугун шу масала ҳал бўлди. Энди аҳоли узоғи билан уч-тўрт кун ичида компенсация пулларини олади, дейди Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Маъмур Пармонов.
    Фото: “Дарё”

    Ҳокимлик вакили жабрланган фуқароларга мурожаат қилиб, туман ҳокимлигининг уй-жой бўлимига бориб, ҳужжатларни тақдим этишларини сўрамоқда.

    Фото: “Дарё”
    Одамлар қанча тез ҳужжатларини тақдим этишса, шунча тез пулни олишади, дейди ҳокимлик масъули.
    Portlatilgan uyning 8- va 9- qavatlari olib tashlangandan keyingi holat.
     
    Портлатилган уйнинг 8- ва 9-қаватлари олиб ташлангандан кейинги ҳолат.
    Фото: “Дарё”

    Масъулларнинг аниқлик киритишича, ҳокимлик икки хонали уйидан ажралган фуқароларга 715 миллион сўм миқдорида компенсация тўлаб беришни лозим топган. Шунингдек, портлатилган уйнинг том қисми ва зарарланган ҳудудларни таъмирлашни бошлаган.

    Фото: “Дарё”
    Бу пулга айнан ўзимиз яшаб келган Қорасув-4 ҳудудидан ўзимизни уйимиздек икки хонали уй ололмаймиз. Бу ҳудудда нархлар жуда қиммат. Шу сабаб ҳокимликдан пул миқдорини ўйлаб кўришларини сўраган бўлар эдик, дейди жабрланувчи аҳоли вакиллари.
    Фото: “Дарё”

    Мирзо Улуғбек ҳокимлиги масъулининг билдиришича, бу нарх мустақил баҳолаш марказлари томонидан бугунги бозор ўрганилган ҳолда ҳисоб-китоб қилинган.

     
    Портлатилган уйнинг 8- ва 9-қаватлари олиб ташлангандан кейинги ҳолат.
    Фото: “Дарё”
    Уйлар нархи давлат ташкилотлари томонидан баҳоланмаган. Бозор ўрганилиб, мустақил баҳолаш марказлари томонидан Қорасув-4 даги кўп қаватли уйлар нархидан келиб чиқиб белгиланган. Шунингдек, ўша баҳоланган суммадан керак бўлса ортиғи билан тўлаб бериш имкониятлари кўриб чиқилган, дейди Маъмур Пармонов.
    Фото: “Дарё”

    Ҳокимият ахборот хизмати раҳбари “Дарё” журналистининг “Аҳолида ҳокимлик ажратган пулга уй ололмаймиз, бу кам, бизга пул эмас уй олиб беришсин деб талаб қўйиш имкони борми?”, деган саволига “Бошида одамлар ўз таклифларини билдиришган, уй эмас компенсация маъқул дейишган”, деб жавоб берди.

    Фото: “Дарё”

    Эслатиб ўтамиз, 2025 йилнинг 1 март куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида портлатилган хонадон сабаб кўп қаватли уйда яшовчи аҳоли вакиллари уйсиз қолганди. Тошкент шаҳри ҳокими ҳамда Мирзо Улуғбек тумани раҳбари жабрланган аҳоли вакиллари билан кўришиб, улар 10 кунда уйли бўлишини, муаммо ҳал этилишини ваъда қилишганди. “Дом”даги хонадонини портлатган фуқаро буни ошхонадаги газ плитасини ёқиш орқали амалга оширган. Натижада газ ҳаво аралашмаси чақнаши содир бўлиб, ёнғин келиб чиққан. Шундан сўнг ҳам ниятига етмаган фуқаро тўққизинчи қаватдан ўзини ташлаш орқали жонига қасд қилган.

    28 май, 21:15   Изоҳ (0)   5979
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Қорасу-4#Мирзо Улуғбек ҳокимлиги#портлатилган уй#Тошкент шаҳри#мурожаат

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Fayzli TJMда хонадонларни харид қилинг: нархлар 225,2 млн сўмдан бошланади

    18.12.2020, 09:00

    Яшнободдаги подстанцияда ёнғин содир бўлиши оқибатида туманнинг бир қисми электр энергиясисиз қолди

    17.11.2021, 00:21
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Ҳитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Миграция агентлиги фуқароларни хориждан қайтаришдаги фирибгарликдан огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 1 июн, 13:40

    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради

    Реклама | 1 июн, 13:30

    “ПСЖ” финалдаги ғалабаси эвазига қанча пул ишлаб олгани маълум бўлди

    Спорт | 1 июн, 13:07

    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди

    Реклама | 1 июн, 12:00

    Маск гиёҳванд моддалар истеъмол қилаётгани ҳақидаги хабарларни рад этди

    Дунё | 1 июн, 11:30

    2024/25 йилги Европа Чемпионлар Лигаси: энг яхши тўпурар ва ассистентлар аниқланди

    Спорт | 1 июн, 11:02

    Россияда йўловчи поезд устига кўприк қулади. Қурбонлар бор

    Дунё | 1 июн, 10:40

    Тожикистондан 16 кило гиёҳвандлик воситаси олиб келган шахсга суд ҳукми ўқилди

    Ўзбекистон | 1 июн, 09:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.