Хоразмдаги боғчада болалар калтакланиши, ОТМларда давлат гранти тақсимланиш тартиби ўзгариши, гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашиш бўйича миллий стратегия тасдиқланиши — “Дарё” нашри бугун, 6 майда эълон қилинган Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид эътиборга молик хабарларни бир жойга тўплади.
Veolia Energy Таshkent дарахт қулаши оқибатида ҳалок бўлган қиз воқеаси сабаб иш жараёнини ўзгартиради
Компания масъул шахсларга нисбатан чора кўрилишини маълум қилди.
Ўзбекистонда фирибгарлик ва товламачилик жабрланувчиси бўлиб қолишнинг олдини олиш бўйича чоралар кўрилади
Жамиятда ҳуқуқий маданиятни ошириш бўйича дастур тасдиқланиши кутилмоқда.
Шоҳжаҳон Жўраев икки йил олдин отаси Шерали Жўраевни судга бергани маълум бўлди
Судда кўриб чиқилган даъво уйга киритиш билан боғлиқ низо бўлган.
Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида 4 магнитудали зилзила содир бўлди
Зилзила эпицентри Самарқанд вилояти Ургут туманида жойлашган.
Ўзбекистонга четдан вақтинча кирган автомобилларга ортиқча кун учун йиғим миқдори ўзгарди
Илгари ҳар бир муддати ўтган кун учун 0,7 БҲМ миқдорида тўлов амалга оширилар эди.
Ўзбекистонда электромобилларни зарядлаш станцияларини ўрнатиш ва тармоққа улаш тартиби соддалаштирилди
Юридик шахсларга тегишли рухсатнома бир ойдан кўп бўлмаган муддатда берилади.
Зангиота туманида қайнукасининг хотинига шилқимлик қилган 50 ёшли эркак 5 суткага қамалди
Айбланувчи бундай ножўя хатти-ҳаракатларни аввал ҳам содир этгани айтилмоқда.
Ўзбекистонда хотин-қизлардан ОТМларда ўқиш учун тавсияномага аризалар қабули бошланди
Аризалар қабули 1 июнгача давом этади.
Хоразмдаги боғчада болалар калтакланди
Шунингдек, боланинг қўлига игна қандай кирганини аниқлаш бўйича текширув бошланди.
Самарқандда ўқитувчи фарзанди авария бўлгани учун дарсдан кетгани сабаб жазоланадиган бўлди
Синф раҳбарлари дарс жараёнларини назорат қилмаган.
Тошкентда Франция ОАВни ривожлантириш агентлигининг журналистлар минтақавий форуми бошланди
Форумнинг очилиш маросимида президент матбуот котиби Шерзод Асадов иштирок этди.
Шамол сабаб: Хоразмдаги боғчада болага игна санчилгани айтилган видео ўрганилди
Тарбиячи ишдан бўшатилган.
Адвокат “Док-1 Макс”дан жабрланганларга товон пули тезроқ ундириб берилишини сўрамоқда
“Пулларни ё Ҳиндистондаги ишлаб чиқарувчидан ёки Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги агентликдан ундириш керак”, — дейди адвокат.
ОТМларда давлат гранти тақсимланиш тартиби ўзгарди
Давлат раҳбари бу тизимни адолатли йўлга қўйиш, ёшларга ва ота-оналарга етказиш зарурлигини таъкидлади.
Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон темирйўлини қуриш бўйича амалий ишлар кўриб чиқилди
Президентга Марказий Осиёни Жанубий Осиё билан боғлайдиган янги транспорт йўлакларини яратишга доир жараёнлар бўйича ахборот берилди.
Ўзбекистонда гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашиш бўйича миллий стратегия тасдиқланди
Бош вазир раислик қиладиган Гиёҳвандлик воситалари устидан назорат қилиш бўйича давлат комиссияси ташкил этилади.
Изоҳ (0)