Польша ташқи ишлар вазири Радослав Сикорский Хитой Украинадаги урушни тўхтатишда муҳим рол ўйнаши ҳақида гапирди. Бу ҳақда вазир BBC'га берган интервьюсида маълум қилди.
Сикорский Украинадаги урушни тугатиш эҳтимоли ҳақида фикр билдирган. Жумладан, сиёсатчи Хитой Россия президенти Владимир Путинни урушни тўхтатишга мажбурлай олишини мумкинлигини айтган.
“Украинадаги уруш Путин молиявий йўқотишлар ва одамларнинг ҳаёти кўринишидаги харажатлар унга керакли мақсадга эришишга имкон бермаслигини тушунганида тугаши мумкин”, — дейди Польша ташқи ишлар вазири.
Бундан ташқари, Сикорский Россия президенти буни тушуниши учун вақт кераклигини таъкидлади.
“Етарли воситачилар бор – Туркия, БМТ. Хитой аслида Путинни бу урушни тугатишга мажбур қилиши мумкин. Аммо Путин музокаралар олиб боришни хоҳлаётганига ҳеч қандай белги кўрмаяпман”, — дейди Сикорский.
Польша ташқи ишлар вазири, шунингдек, Европа Иттифоқи Украинага кўрсатилаётган ёрдам миқдори бўйича АҚШдан ўзиб кетганига қарамай, Украина учун ҳарбий ёрдам масаласида кўпроқ иш қилиши мумкинлигини қўшимча қилди.
Изоҳ (0)