Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида 5 май куни соат 14:00 ларда ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 1991 йилда туғилган ҳайдовчи Lacetti автомашинасини бошқариб келиб, туманнинг “Теракзор” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4Н 1584 автомобиль йўлининг 6-километрида ўзидан олдинда бир йўналишда ҳаракатланаётган ва йўлнинг чап томонида жойлашган кўчага бурилаётган 1996 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги Malibu автомашинаси билан тўқнашади.
Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида Lacetti автомашинасида вафот этганлар бор. ЙТҲ оқибатида неча киши вафот этгани очиқланмаган.
Изоҳ (0)