АҚШда яшовчи хонанда Наргиз Зокирова тўртинчи марта турмуш қурди. Бу ҳақда у Instagram саҳифаси орқали маълум қилди.
Сен энг қийин ва энг бахтли онларда, ҳар доим ёнимда бўлдинг. Сенинг менга бўлган соф муҳаббатингни ҳеч нарса синдира олмайди. Асосийси, мени ҳеч ким ва ҳеч нима синдира олмаслигига бўлган ишончингни ҳеч нарса синдира олмайди. Бунинг учун мен сендан чексиз миннатдорман. Ҳаётимнинг янги саҳифаси бошланди, — деб ёзади Наргиз Зокирова.
Наргиз Зокирова ўзининг мусиқий жамоасидаги техник ходим Антон Ловягинга турмушга чиққан. Антон хонандадан 11 ёш кичик.
Хонанда шу пайтгача уч марта оила қурган ва уч фарзанди бор. Наргиз Зокированинг марҳум Руслан Шариповдан Сабина исмли қизи, Ернур Канайбековдан Ауэл исмли ўғли, мусиқачи Филипп Балзанодан Лейла исмли қизи бор. Хонанданинг, шунингдек, Ной ва Леви исмли неваралари ҳам бор.
Изоҳ (0)