Ироқ ҳудудидаги қаршилик кучлари 2 май куни Исроил пойтахти Тель-Авивга ҳаво ҳужуми уюштирган. Бу ҳақда Arab News нашри хабар берди.
Манбада айтилишича, ҳужум учун жавобгарликни Ироқдаги “Исломий қаршилик ҳаракати” ташкилоти ўз зиммасига олган. Исроил расмийлари ҳужумдан кейин шаҳарда жиддий талафотлар бўлмаганини билдирган.
Ироқдаги “Исломий қаршилик ҳаракати” 7 октябрь воқеаларидан сўнг Фаластин билан бирдамлигини эълон қилган ҳамда Исроилга бир нечта ҳаво ҳужумлари амалга оширган. Гуруҳ ,шунингдек, АҚШнинг Яқин Шарқ ҳудудидаги ҳарбий базаларига ҳам кўп бора ҳужумлар ташкил этган.
Ғарб манбалари Ироқдаги қаршилик кучлари Эрон томонидан қўллаб-қувватланишини таъкидлаб келади. Ушбу гуруҳ ҳужумларда фойдаланадиган қанотли ракеталар ҳам Эронда ишлаб чиқарилиши айтилади.
Манбада айтилишича, 2 майдаги ҳужум бир нечта Арқуб типидаги қанотли ракеталар билан амалга оширилган. Ракеталарнинг аксарияти “Темир гумбаз” томонидан уриб туширилгани хабар қилинган.
Изоҳ (0)