Американинг “Интер Майами” клуби Лионель Месси ва Криштиану Роналдуни бир жамоада ўйнатмоқчи.
Журналист Абдулазиз ал-Осаимининг маълум қилишича, “Интер Майами” раҳбари Девид Бекҳэм португалиялик футболчини харид қилиш имкониятини кўриб чиқмоқчи.
Бекҳэмга сўнгги ўн йилликнинг энг яхши икки футболчиси бир жамоада ўйнатиш ғояси ёқиб қолган.
Девид Бекҳэм Роналду “Манчестер Юнайтед”да ўйнаб юрган вақтларда, музокаралар олиб борган. Криштиану ҳозирда Саудиянинг “Ан-Насср” жамоасида тўп сурмоқда.
Роналду жорий мавсум 40 та ўйинда иштирок этиб, 41 та голга муаллифлик қилган. Унинг Ар-Риёд жамоаси билан амалдаги шартномаси 2025 йилда ўз ниҳоясига етади. Футболчининг трансфер баҳоси 15 миллион еврони ташкил этади.
Месси 2023 йилдан буён “Интер Майами” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Лео билан биргаликда “Барселона”нинг собиқ футболчилари Луис Суарес, Серхио Бускетс ва Жорди Альбалар ҳам тўп суради.
Изоҳ (0)