Дам олиш кунлари ҳарорат аста-секин кўтарилади, деб хабар бермоқда “Ўзгидромет”.

Прогнозларга кўра, 12—13 июль кунлари кўпчилик вилоятларда кундузги ҳарорат 35-38 даражани ташкил этади. Кечалари ҳарорат асосан 18-23 даража бўлади.
Республиканинг айрим жойларида шамол тезлиги 13-18 метр/секундгача кучайиши, чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.
Тошкентда дам олиш кунлари ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат асосан кечалари 20-23 даража, кундуз кунлари 12—13 июлда 35-38 даража бўлади.
Ой охиригача ҳарорат асосан 36-39 даража бўлиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)