Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 31 июлда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра:
- доллар 91,56 сўмга кўтарилиб, 12 591,57 сўм бўлди;
- евро 74,52 сўмга ошиб, 14 545,78 сўм бўлди;
- рубль 1,86 сўмга кўтарилиб, 153,82 сўмни ташкил этди.
Бундан аввал доллар курси доллар кетма кет 4 кун пастлашдан сўнг 12 500,01 сўм бўлганди. Ўзбекистонда доллар расмий курсининг йил бошидан буён энг паст қиймати 24 июнда 12 410,99 сўмни ташкил этганди.
Изоҳ (0)