• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.73
    • RUB158.34
    • EUR14764.66
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Кулги — энг яхши даво: оғир касаллик билан яшаш ва матонат ҳақидаги 5 та фильм

    Оғир ёки даволаб бўлмайдиган касаллик нафақат бемор учун, балки унинг яқинларига ҳам синовдир. Ўлим билан юзма-юз келиш ҳақидаги мавзуга бағишланган кўплаб таъсирли фильмлар мавжуд. Бундай лойиҳаларни суратга олишда айрим режиссёр ва сценарий муаллифлари вазиятни кулги ва ҳазил билан енгиш мумкин, деган ғояга амал қилади. Ана шунда кулги орқали тақдир зарбаларига жавоб берган ва ҳатто энг оғир паллаларда ҳам табассум қилишни унутмаган қаҳрамонлар дунёга келади.

    Foto: Kino.mail.ru
    Фото: Kino.mail.ru

    “Опажон Бетти”

    Рене Зеллвегер, Морган Фриман ва Крис Рок иштирокидаги “Опажон Бетти” фильми америкача комедия бўлиб, сюжет марказида камёб руҳий касалликка чалинган аёл туради. Қаҳрамоннинг ҳолати жиддий бўлишига қарамай, фильм комедия йўсинида ривожланади ва бахтли якун топади. Лойиҳа кассабоп бўлмаган бўлса-да, бир қатор нуфузли мукофотларга, жумладан, бош рол учун “Олтин глобус” совринига сазовор бўлган.

    Foto: Kino.mail.ru
    Фото: Kino.mail.ru

    Сюжетга кўра, Бетти исмли аёл оддийгина официант бўлади ва тиббиёт соҳасига оид сериал кўришни яхши кўради. Кунларнинг бирида у турмуш ўртоғининг машинасига минади, аммо автомобиль ичида ноқонуний моддалар яширилганидан бехабар бўлади. Эри ўша моддалардан қутулолмагани учун икки қотил томонидан кўз ўнгида ўлдирилади. Бу даҳшатли воқеадан сўнг Бетти ўзини сериалдаги ҳамшира деб ўйлай бошлайди ва сериалдаги шифокорга гўёки ошиқ бўлади. Сўнг Бетти уни излаб йўлга чиқади, ортидан эса икки қотил кетади.

    “Синфхона қаршисида”

    Foto: Kino.mail.ru
    Фото: Kino.mail.ru

    Режиссёр Питер Вернер томонидан суратга олинган “Синфхона қаршисида” фильми болаликдаги орзусига эришган америкалик ўқитувчи Бред Коэн ҳақидаги ҳаётий драмадир. Бред туғилганидан Туретт синдроми билан яшайди, лекин шунга қарамай, ўқитувчи бўлишни мақсад қилади. Бош рол ижрочиси Жеймс Волк учун бу фильм илк йирик лойиҳа бўлган.

    Аввалига 12 ёшли Бред синфдошлари томонидан масхараланади. Мактаб директори эса унга ишонч билдиради ва Бред ўқитувчи бўлишга қарор қилади. Вояга етгач, ишга кириш қийин кечади, топгач ҳам ўқувчиларнинг ота-оналари унинг касаллигидан хавотир билдириб, ўрнига бошқа муаллим талаб қилади. Аммо у болалар қалбини забт этиб, “Йилнинг энг яхши ўқитувчиси”га айланади.

     “Энг муҳими — қўрқмаслик!”

    Foto: Kino.mail.ru
    Фото: Kino.mail.ru

    Никол Кассел режиссёрлигидаги бу комедия ҳаётнинг ўткинчилиги ҳақида чуқур ўйга чорлайди ва муаммоларга кулги билан ёндашишга чақиради. Бош ролларда Кейт Ҳадсон ва Гаэл Гарсия Бернал иштирок этишган.

    Доим қувноқ юрадиган Марли бир куни унга саратон ташхиси қўйилганини билиб қолади. Яшаб кетишга умид кам бўлса-да, у ҳаёт тарзини ўзгартиришни истамайди. Операция вақтида беҳуш бўлган Марли “осмон”га учади ва у ерда худо (Вупи Голдберг) унга учта тилак тилаш имконини беради. Сўнг унинг тилаклари аста-секин амалга ошади.

    Бу вақтда Марли ўзининг шифокори Жулиан Голдштейнни ёқтириб қолади. Жиддий муносабатдан йироқ бўлган қиз бу сафар юрагига қулоқ солишга қарор қилади.

    “1+1”

    Foto: Kino.mail.ru
    Фото: Kino.mail.ru

    2011 йилда чиққан “1+1” фильми комедик драма жанрида бўлиб, тез орада бутун дунёда машҳурликка эришган. Фильмнинг муваффақияти актёрлар Франсуа Клизе ва Омар Сининг ҳаётий образларига боғлиқ.

    Бой, лекин ногиронлар аравачасида яшовчи Филипп ўзига қаровчи сифатида ўтмишда жиноятчи бўлган қора танли Дриссни ёллайди. Дастлаб Дрисс иш берувчилардан фақат рад жавобини олиб, давлатдан ишсизлик нафақасини олмоқчи бўлади. Аммо унинг Филиппга бўлган бепарво, очиқ муносабати Филиппга ёқади. Тез орада улар чин дўстга айланишади ва бир-бирининг ҳаётига ижобий таъсир ўтказишади.

    Фильм Франция киноси тарихида энг даромадли картиналардан бири бўлган ва 400 миллион доллардан ортиқ даромад келтирган. Фойданинг бир қисми фалажларга ёрдам берувчи Simon de Cyrene фондига йўналтирилган.

    “Эзгулик асослари”

    Foto: Kino.mail.ru
    Фото: Kino.mail.ru

    Роб Барнетт томонидан суратга олинган бу комедик драма турли фожиа сабаб ҳаётидаги йўлини йўқотган ёзувчи Бен ва мушак дистрофияси билан яшовчи ўспирин Тревор ҳақидаги ҳикоя қилади.

    Фарзандини йўқотган Бен парвариш курсини битириб, иш излайди. Унинг биринчи бемори ногиронлик аравачасида ҳаракатланадиган, дунёга ғазаб билан қарайдиган Тревор бўлади. Болаликда отаси уни ташлаб кетган ва у ҳаётдан умид узган бўлади. Аммо Бен билан ўртасида ишонч пайдо бўлади. сўнг улар биргаликда сафарга чиқишади: улар йўлда янги танишлар, ҳаёт сабоқларга дуч келади.

    Фильм илк бор 2016 йил Санденс кинофестивалида намойиш этилган. Танқидчиларнинг баҳолари турлича бўлган бўлса-да, фильм стриминг платформалар орқали томошабинларга ҳавола этилган.

    28 июл, 13:34   Изоҳ (0)   1060
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #кино#комедия#касаллик

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда ярим йилда қанча маҳкум муддатидан илгари озод қилингани очиқланди

    Ўзбекистон | 28 июл, 20:41

    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган

    Реклама | 28 июл, 19:30

    Покистонда муссон ёмғирлари туфайли 279 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 28 июл, 20:16

    “Давлат корхона ва университетлари фаолияти самарали эмас” — тадбиркор Ҳикмат Абдураҳмонов

    Ўзбекистон | 28 июл, 19:51

    “Россия учун Украина масаласида янги муддат 10-12 кунни ташкил этади” — Трамп 

    Дунё | 28 июл, 19:32

    “Мен 75 ёшдаман” — Пеп Гвардиола

    Спорт | 28 июл, 19:18

    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин

    Реклама | 28 июл, 18:00

    Зарарли одатлардан воз кечиш, фарзандларни ўз вақтида эмлаш. Гепатитнинг олдини олишга кўмаклашадиган тавсиялар

    Саломатлик | 28 июл, 19:10

    “Трамп ва Путин бир шаҳарда бўлиб қолган тақдирдагина Хитойда учрашишлари мумкин” — Россия президенти матбуот котиби

    Дунё | 28 июл, 19:00

    Европа Иттифоқи Temu’ни ноқонуний ва хавфли маҳсулотлар сотишда айблади

    Дунё | 28 июл, 18:40

    “Калмар ўйини”даги иштирокчилар нега айнан яшил, қўриқчилар эса қизил кийимда тасвирланган?

    Кино | 28 июл, 18:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.