• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12834.61
    • RUB162.65
    • EUR14662.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +20°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Тошкент ш.

    Тошкентдаги прокуратура биносининг қурилиши тадбиркорга 190, қурувчиларга эса 160 млн сўм зарар келтирди

    Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туман прокуратурасининг янги биноси қурилиш буюмлари сотиш билан шуғулланувчи тадбиркор Шероз Абдуқодировга қимматга тушмоқда. Бино қурилиши учун 190 миллион сўм қийматидаги металлини сотган тадбиркор пулини ололмай сарсон бўлмоқда. Шунингдек, бу бино қурилиши 33 нафар ёлланма ишчининг 160 миллион сўмлик маошини ҳам “ютиб юборган”.

    Фото: “Дарё”
    Туман прокуратураси биносини қураётган Музаффар исмли қурувчига қиймати 190 миллион сўм бўлган металл сотганман. Олди-сотди жараёни одатдагидек оғзаки бўлган. 2023 йилнинг декабрь ойида, 2024 йилнинг январь ойида пулимни беришларини ваъда қилишганди. Аммо ваъда бажарилмади. Мен эса пулимни ололмай сарсонман, дейди бу ҳақда “Дарё”га мурожаат қилган Шероз Абдуқодиров. 

    Тадбиркорнинг маълумот беришича, айни кунга келиб туман прокуратураси биносини қураётган қурувчи ишдан четлатилган. 

    Бино қурилиши бош пудратчи “Қорақалпоқ-барҳаёт” МЧЖ назоратида “Нур Собирофф” корхонаси томонидан олиб борилаётган эди. Лекин айни кунда қурилиш ишлари “Нур Собирофф” корхонасидан олиб қўйилган ва бош пудратчи томонидан давом эттирилмоқда, дейди тадбиркор. 

    “Дарё” журналисти билан суҳбатлашган Музаффар Ражабовнинг айтишича, унинг масъуллигидаги “Нур Собирофф” корхонаси бош пудратчи томонидан қурилиш ишларидан четлатилиб, ҳатто хизмат ҳақи ҳам тўлиқ тўланмаган. “Қорақалпоқ-барҳаёт” МЧЖ таъсисчиси эса “Нур Собирофф” корхонасига чала ишлари учун 1 миллиард 200 миллион сўм миқдоридаги маблағ ўтказиб берилганини айтмоқда. 

    Фото: “Дарё”
    Ортиқчаси билан тўладик. Қилинган ишларни ҳисоб қилганимизда аслида 800 миллион сўмлик иш бажарилгани маълум бўлди. Шунга қарамасдан, биз унга 1 миллиард 200 миллион сўм маблағ ўтказиб берганмиз. Аслида, биз эмас, улар бизнинг ҳаққимизни еган бўлиб чиқмоқда, дейди журналистнинг бу ҳақдаги саволига жавоб берган “Қорақалпоқ-барҳаёт” МЧЖнинг Шоҳжаҳон исмли таъсисчиси. 

    Масъул гапини исботлаш учун ҳужжат тақдим қилишини билдирди. Бироқ ҳужжатларда “Қорақалпоқ-барҳаёт” МЧЖ “Нур Собирофф” корхонасига қилинган ишлар учун 1 миллиард 27 миллион сўм миқдорида пул ўтказиб бергани маълум бўлди. 

    Фото: “Дарё”

    “Дарё” журналистининг аниқлаштиришича, ушбу бино қурилишида иштирок этган 33 нафар ишчининг 160 миллион сўмлик маоши ҳам “уриб қолинган”.

    Фото: “Дарё”
    2023 йилнинг ноябрь ойида шу бино қурилишида ишлай бошладик. Лекин Янги йилгача бир тийин ҳам беришмади. Байрамни ҳам пулсиз ўтказдик. Кўп жойга мурожаат қилганимиздан сўнг, 100 миллион сўм аванс беришди. Яна 160 миллион сўм пулимиз бор эди. Ўша пулни ололмадик. Қолиб кетди. Ҳалигача беришмади. Шоҳжаҳон ака 10 минг доллар бераман, қолганига рози бўласизлар, деганди. Лекин ўша пул ҳам берилмади, дейди ўзини Отабек деб таништирган қурувчи. 

    Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси бўлиб, объектнинг дастлабки қиймати сифатида республика бюджетидан 14 миллиард 493 миллион сўм ажратилиши белгиланган. Объектнинг иқтисод қилингандан сўнгги қиймати 12 миллиард 356 миллион сўмни ташкил қилган. Айни пайтда бу иш учун 9 миллиард 482 миллион сўм молиялаштирилган бўлиб, амалда 9 миллиард сўмлик иш бажарилган. 

    Фото: “Дарё”

    Янгиҳаёт тумани прокурори ўринбосари Азиз исмли суҳбатдош бино қурилиши билан боғлиқ ҳеч қандай муаммо йўқлигини, ҳеч кимнинг ҳаққига хиёнат қилинмаётганини айтиб, Шоҳжаҳон исмли қурувчига “Дарё”га етарлича ахборотлар бериши кераклигини уқтирди. Қурувчи журналистга фақатгина “Қорақалпоқ-барҳаёт” МЧЖ ҳисобидан “Нур Собирофф” корхонасига қанча маблағ ўтказилгани ҳақидаги маълумотнигина бериш билан чекланди. 

    “Дарё” мазкур масала юзасидан масъулларнинг қўшимча изоҳи, далилларини эълон қилишга тайёрлигини маълум қилади.

    14.08.2024, 14:30   Изоҳ (0)   12617
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон—Қозоғистон чегарасидан ID-карта орқали ўтишга рухсат берилиши мумкин

    14.08.2024, 14:05

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 15 август куни ёмғир ёғиши мумкин

    14.08.2024, 12:45

    “Тарқоқлигимиз бизни заифлаштирарди” — Абдулазиз Комилов Марказий Осиёдаги бир неча йиллар аввалги вазият ҳақида

    14.08.2024, 12:20

    Ўзбекистонда бир гуруҳ тадбиркорлар орден ва медаллар билан мукофотланди

    14.08.2024, 11:25

    Ўзбекистонда юздан ортиқ тадбиркорлар “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони билан тақдирланди

    14.08.2024, 10:51

    “Ўзбекистон объектив равишда Марказий Осиёнинг келажаги учун алоҳида масъулиятни ўз зиммасига олган” — Абдулазиз Комилов

    14.08.2024, 10:03
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    34 ёшли аёл 24 соат ичида турникда тортилиш бўйича Гиннес рекордини ўрнатди

    Дунё | 3 июн, 00:00

    “Трамп Путин ва Зеленский билан учрашувга тайёр” — Оқ уй матбуот котиби 

    Дунё | 2 июн, 23:45

    “Украина ўт очишни тўлиқ тўхтатишни талаб қилмоқда” — Владимир Зеленский

    Дунё | 2 июн, 23:30

    Парижда Макроннинг ҳайкали ўғирлаб кетилди

    Дунё | 2 июн, 23:15

    Япония 10 минг нафар ўзбекистонлик мутахассисни иш билан таъминлайди

    Ўзбекистон | 2 июн, 22:58

    Истанбулда Россия ва Украина ўртасидаги музокараларнинг иккинчи босқичи бўлиб ўтди. Нималарга келишилди?

    Дунё | 2 июн, 22:40

    Ямал “Олтин тўп” ҳақида гапирди

    Спорт | 2 июн, 22:28

    Наманганда Onix люкидан танасини чиқариб ҳаракатланган қиз узр сўради (видео) 

    Ўзбекистон | 2 июн, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.