• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +45°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Путин 2022 йилдан бери илк бор Макрон билан телефонда мулоқот қилди

    Россия президенти Владимир Путин 1 июль куни Франция раҳбари Эммануэл Макрон билан телефон орқали суҳбатлашди. Бу 2022 йил сентябридан буён икки президент ўртасидаги илк бевосита мулоқот бўлди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди.

    Foto:
    Фото: France 24

    Мулоқот ташаббускори ким экани очиқланмаган. Давлат раҳбарлари Яқин Шарқдаги вазият юзасидан фикр алмашган. Кремль берган маълумотга кўра, Путин ва Макрон “Теҳроннинг тинч атом энергиясини ривожлантириш ҳуқуқини” ҳурмат қилиш, шунингдек, Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартнома доирасидаги мажбуриятларни, жумладан, МАГАТЭ билан ҳамкорликни давом эттириш муҳимлигини қайд этган.

    Бундан ташқари, томонлар Украинадаги урушни ҳам муҳокама қилган. Путин яна бир бор қуролли можарони “Ғарб давлатлари сиёсатининг бевосита натижаси” деб атаган. Унинг айтишича, Ғарб “йиллар давомида” Россиянинг хавфсизлик манфаатларини инкор этиб, Украинада “Россияга қарши таянч ҳудуди”ни шакллантирган ва “рус тилида сўзловчи аҳолининг ҳуқуқлари бузилишига кўз юмган”.

    Россия президенти Ғарб давлатларини “Киев режимини замонавий қуроллар билан таъминлаш” орқали “жанговар ҳаракатларнинг чўзилишига сабаб бўлаётганликда” айблаган. Украинада тинчлик ўрнатиш истиқболлари ҳақида сўз юритар экан, Путин “эҳтимолий келишувларга нисбатан принципиал ёндашувларини” тасдиқлаган.

    Унинг фикрича, бу келишувлар “Украина инқирозининг асл сабабларини бартараф этиш”ни назарда тутиши ва “янги ҳудудий воқеликлар”га таяниши керак, деб хабар қилади Кремль.

    Франция президенти эса мулоқотда россиялик ҳамкасбини зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирган, деб ёзади Ле Монде Елисей саройига таяниб.

    Макрон Франциянинг Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига қатъий содиқлигини тасдиқлаган. Путин охирги марта 2022 йил 11 сентябрда Макрон билан телефон орқали мулоқот қилган эди. Ўшанда суҳбат француз томонининг ташаббуси билан бўлиб ўтганди.

    Ушбу музокараларда Украинадаги вазият юзасидан “батафсил ва очиқ фикр алмашилган”, айниқса, Запороже атом электр станциясининг хавфсизлигини таъминлаш масаласи муҳокама қилинган. Шунингдек, давлат раҳбарлари глобал озиқ-овқат хавфсизлиги мавзусига ҳам эътибор қаратган. Путин Қора денгиз портларидан ташилаётган дон, аввало, ривожланаётган мамлакатлар эҳтиёжларига йўналтирилиши керак, дея Москванинг позициясини тасдиқлаган.

    2 июл, 08:37   Изоҳ (0)   2467
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Макрон#Путин#Украинадаги уруш

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Гаити пойтахтининг 90 фоизини жиноий тўдалар эгаллаб олди — БМТ

    Дунё | 4 июл, 14:30

    Расман. Нико Уильямс “Атлетик” билан узоқ муддатли шартнома имзолади

    Спорт | 4 июл, 14:17

    Тошкент метросининг 13 та бекатида кассалар ёпилди

    Ўзбекистон | 4 июл, 13:51

    Райан Рейнолдс, Натали Портман ва шахсий спорт жамоасига эга бўлган бошқа таниқли шахслар

    Шоу-бизнес | 4 июл, 13:47

    Ўзбекистон дунё бўйича энг кўп олтин сотмоқда — Халқаро олтин кенгаши

    Иқтисодиёт | 4 июл, 13:44

    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди

    Реклама | 4 июл, 12:00

    Оддий қозонда тайёрланган крем: косметика соҳасида инқилоб қилган Эсте Лаудер ким бўлган?

    Шоу-бизнес | 4 июл, 13:09

    “Ливерпуль” Жотанинг 20-рақамини абадий музлатиб қўйди

    Спорт | 4 июл, 12:46
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.