Индонезия қирғоқлари яқинида бортида 280 киши бўлган КМ Барcелона ва йўловчи пароми ёниб кетди. Йўловчиларнинг кўпи ваҳимага тушиб, денгизга сакради. Бу ҳақда CNA хабар берди.

Кема 20 июль куни Талауд округи портидан Манадо портига йўл олаётган бўлган. Бироқ Талисе ороли яқинидаги сув ҳудудида унда ёнғин чиққан. Кемада қуюқ қора тутун чиқа бошлагач, бортда ваҳима кўтарилган. Йўловчиларнинг аксарияти паромдан сакрашга мажбур бўлган.
Ҳодиса оқибатида тўрт киши ҳалок бўлгани айтилмоқда. Бироқ уларнинг сони ортиши мумкин. Қидирув-қутқарув операцияси давом этмоқда. Қутқарув ишларига иккита кема, бир нечта қайиқ ва бошқа техникалар жалб қилинган. Маҳаллий балиқчилар ҳам қутқарув ишларида фаол иштирок этмоқда.
Эвакуация айни пайтда давом этмоқда. Бу жараёнда ҳарбий-денгиз кучлари, Миллий қидирув ва қутқарув агентлиги, Соҳил қўриқлаш хизмати ва атрофдаги маҳаллий балиқчилардан иборат гуруҳлар жалб қилинган, дейди ҳодиса юз бераган Шимолий Сулавеси провинцияси фавқулодда вазиятлар бошқармаси котиби Жерри Ҳармонсин.
Изоҳ (0)