Жорий ҳафта давомида Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво бир оз булутли, шимолда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар берди.
![](/static/2024/07/22/иссиқ-n1fQcQQR.jpg)
Маълум қилинишича, фақат тоғли ҳудудларда баъзи жойларда маҳаллий хусусиятга эга бўлган қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин.
Душанба ва сешанба кунлари ҳаво ҳарорати 36-39 даража иссиқ атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда 40-41 даража иссиққача бўлади.
Чоршанба кунидан ва иш ҳафтасининг охиригача ҳарорат кўтарилиши кутилмоқда, кундуз кунлари ҳаво 38-41 даража иссиққача, жанубда ва чўл ҳудудларда 42-43 даражагача исийди.
Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, чанг-тўзонлар билан кузатилади.
Тошкент шаҳрида 22—25 июлда ҳаво асосан кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.
Иш ҳафтасининг охиригача ҳаво ҳарорати 39-41 даража иссиққача аста-секин кўтарилади.
Изоҳ (0)