Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, деб хабар бермоқда “Ўзгидромет”.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда маҳаллий хусусиятга эга бўлган қисқа муддатли ёмғир ёғади ва момақалдироқ бўлади, сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати ўтган иш ҳафтасига нисбатан бир оз юқори бўлиб, 34-39 даражани ташкил этади, жанубда баъзи жойларда 40-41 даражагача бўлади.
Шамол 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 13-18 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилади.
Тошкентда дам олиш кунлари ҳаво бир оз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22-24 даража, кундузи 35-38 даража бўлади.
Изоҳ (0)