Мазкур турнирда Нодирбек Абдусатторов (2766) ҳам иштирок этди. Учрашувларнинг 8 тасида дуранг ва бир мағлубият қайд этган Ўзбекистоннинг биринчи рақамли шахматчиси якунда 9-ўринни эгаллади ҳамда ташкилотчилар томонидан тақдим этилган 14500 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пулини қўлга киритди.
Мусобақа чемпиони Фабиано Каруана 68750 АҚШ долларига эга бўлди. Ундан кейинги ўринда бир хил очко қайд этган уч нафар шахматчи — франциялик Алирезо Фирузжа, ҳиндистонлик Доммаражу Гукеш ва Рамешбабу Прагнанандҳанинг ҳар бирига 58750 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофоти тақдим этилди.
Маълумот учун, FIDE’нинг июнь ойида янгиланган рейтингида Нодирбек Абдусатторов 6-ўринда қайд этилди.
Изоҳ (0)