Туркияда жуда тез чиқадиган кўплаб телесериаллар мавжудки, уларнинг барчасини “янги” ва “эски” деб кузатиб боришнинг иложи йўқ. Агар ўзингизни дизи мухлиси деб ҳисобласангиз, албатта кўришингиз керак бўлган сериаллар билан танишишни бошлаймиз.
“Севги изтироби”
- 2015-2017
- Жанр: мелодрама
- Режиссёрлар: Ҳилол Сарал, Экин Пандир
- Муаллифлар: Анил Эке, Буржу Гўргун Топтас, Ўзлем Йилмаз
- Ролларда: Бурак Ўзчивит, Неслиҳан Атагул, Каан Урганжиўғлу, Куррсат Алняжик, Орхан Гунер, Неше Байкент, Зейно Эражар ва бошқалар.
Камол ва Ниҳоннинг севги ҳикояси ўз сюжетига кўпроқ драма қўшмоқчи бўлган сценарий муаллифлари учун йўл кўрсатувчи нур бўлди. Бош қаҳрамон қиз камбағал оиладан бўлган Камол исмли йигитни севади, лекин уни золим ва маккор Амирга турмушга беришади. Бир мунча вақт ўтгач, севишганлар яна учрашиб, ҳис-туйғулари ҳали ҳам кучли эканини тушунишади. Аммо улар соф муҳаббатини дунёда ҳукм сураётган шафқатсизлик ва адолатсизликдан қутқара оладими?
“Тақиқланган севги”
- 2008-2010
- Жанр: драма, мелодрама
- Режиссёрлар: Ҳилол Сарал, Месуде Эрарслан
- Муаллиф: Эcе Ёренж, Мелек Генжўғлу
- Ролларда: Берен Саат, Киванч Татлитуғ, Селчук Ёнтем, Небаҳат Чеҳре, Ҳазал Кая ва бошқалар.
Берен Саат ва Киванч Татлитуғ иштирокида яна бир “классик лойиҳа”. Сюжетда ёш, гўзал, аммо бечора қиз Бихтернинг тақдири ҳақида сўз боради. У ҳаётини ўзгартириш имкониятига эга бўлади ва бунинг учун қари, аммо бадавлат Аднанга турмушга чиқиши керак. Эркакнинг олдинги никоҳдан икки фарзанди, шунингдек, ота-онаси вафотидан кейин тарбиясини ўз зиммасига олган жияни Беҳлул бор. Беҳлул ва Бихтер бир-бирларини севиб қолади, лекин бу туйғу бутунлай тақиқланган.
“Чуқур”
- 2017-2021
- Жанр: жангари, драма ва жиноий триллер
- Режиссёрлар: Синан Ўзтурк, Ўзгур Севимли
- Муаллиф: Гокҳан Ҳорзум, Дамла Серим
- Ролларда: Арас Булут Ийнемли, Эркан Колчак Кўстендил, Риза Кожаўғлу, Дилан Чичек Дениз, Жем Услу, Эртуғрул Айтач Усун ва бошқалар.
Севги, танлов, тўсиқларни енгиш ва хавфли муносабатлар — буларнинг барчаси Истанбулнинг туманларидан бири бўлган “Чуқур” сериалида. Арас Булут Ийнемлининг қаҳрамони нафақат севгиси учун курашиши, балки жуда оғир вазиятга тушиб қолган оилани қутқариши керак бўлади.
“Тўрғай”
- 2018-2019
- Жанр: комедия, драма, мелодрама
- Режиссёрлар: Чағри Байрак, Айтач Чичек
- Ёзувчилар: Ешим Читак, Айсе Кутлу, Бану Зенгин Так ва бошқалар
- Ролларда: Демет Ўздемир, Жан Яман, Ўзнур Сержелер, Берат Энилмез, Ўзлем Тўкаслан ва бошқалар.
Демет Ўздемир ва Жан Яман иштирокидаги комедия. Хаёлпараст Санем қўшнисининг ўғлига турмушга чиқмоқчи эмас, бунинг учун у ҳатто офисда ишлашга ҳам тайёр. Чунки у оқ отдаги шаҳзодасини кутмоқда. У қанчалик яқинида эканини билмайди ҳам.
“Оила”
- 2023-2024
- Жанр: драма, жиноий, мелодрама
- Режиссёр: Аҳмет Катиксиз
- Сценарий муаллифи: Ҳакан Бономо
- Ролларда: Киванч Татлитуғ, Серенай Сарикая, Нур Сурер, Нежат Ишлер, Жанан Эргудер, Левент Юлген, Тамер Айжит ва бошқалар.
Серенай Сарикая ва Киванч Татлитуғ иштирокидаги янги, аммо ажойиб фильм. Сериалда учрайдиган барча унсурлар мазкур дизида мужассам — мафия, муаммога дуч келган бош қаҳрамонлар ва уларнинг оғриқли севгиси. Қайнона билан боғлиқ муаммолар ҳам бор, чунки Хуля жиноий тўданинг маликаси бўлиб, у бор кучи билан ўғли Асланни ўз вориси бўлишга мажбурламоқчи.
“Чолиқуши”
- 1986
- Жанр: драма
- Режиссёр: Усмон Ф. Седен
- Сценарий муаллифи: Рашод Нури Гунтекин
- Ролларда: Айдан Шенер, Кенан Калав, Садри Алйсик, Зафер Эргин, Тилбе Саран, Ҳаяти Ҳамзаўғлу, Томрис Ўғузалп ва бошқалар.
Ҳа, айнан 1986 йилги сериални томоша қилишни тавсия қиламиз. Афсуски, Бурак ва Фахрие жуфтлиги Айдан Шенер ва Кенан Калавнинг муваффақиятини такрорлай олмаган. 80 йилларда мазкур фильм бутун дунё бўйлаб томоша қилинган. Бундан ташқари, у кинотеатрларда ҳам намойиш этилган.
“Лайли ва Мажнун”
- 2011-2023
- Жанр: фантастика, драма, мелодрама, комедия, детектив, саргузашт
- Режиссёрлар: Ўнур Унлу, Эюп Боз, Мурат Ўнбул ва бошқалар
- Ёзувчилар: Бурак Аксак, Мерт Толга Демир ва бошқалар
- Ролларда: Али Атай, Серкан Кескин, Усмон Сонант, Аҳмет Мумтаз Тайлан, Ченгиз Бозкурт, Кексал Энгюр ва бошқалар.
Энг узоқ давом этган турк сериалларидан бири “Лайли ва Мажнун” етти фаслдан кейин ҳам ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ. Сюжет Лайли ва Мажнуннинг фожиали муҳаббати ҳақидаги афсонага асосланган, аммо замонавий талқинда. Шуниси эътиборга лойиқки, лойиҳа Туркияда машҳур бўлди, аммо чет элда у қадар муваффақият қозонолмади.
Бир неча йил аввал туғуруқхонада бир кунда бир ўғил ва бир қиз дунёга келади. Доя уларни битта беланчакка солиб қўяди, бахтли оталар эса чақалоқларга машҳур афсонанинг қаҳрамонлари номини беришга қарор қилади. Боз устига, келажакда Лайли билан Мажнуннинг оила қуриши ҳақида бир-бирларига сўз беришади.
“Золим Истанбул”
- 2019-2020
- Жанр: драма
- Режиссёрлар: Жевдет Мержан, Шенол Сўнмез, Гўкчен Уста
- Муаллифлар: Айсун Эрдўған, Ўзлем Тасагал Якичи ва бошқалар
- Ролларда: Фикрет Кускан, Дениз Угур, Ўзан Долунай, Сера Кутлубей, Мине Тугай, Беркер Гувен ва бошқалар.
“Золим Истанбул” сериали “Тақиқланган севги”нинг кайфиятини яққол кўрсатиб беради. Тўғри, бу ерда камбағал қиз кекса бойга эмас, унинг жиянига турмушга чиқади. Ҳеч қандай дарддан хабари йўқ Огаҳ Карачайнинг кўнглига фақат ногиронлик аравачасига ўтирган жияни Недим соя солади. Айнан шу сабабли эркак унга ғамхўрлик қилиш масъулиятини зиммасига олиши учун уни уйлантиришга қарор қилади. Аммо бойнинг ўғли Женк уйга қайтгач, улкан режалар барбод бўлади.
“Ижарага севги”
- 2015-2017
- Жанр: комедия, мелодрама
- Режиссёрлар: Шенол Сўнмез, Бариш Ёш, Метин Балекўғлу
- Муаллифлар: Мерич Ажеми, Илкер Бариш
- Ролларда: Элчин Сангу, Бариш Ардуч, Солиҳ Бадемжи, Нергис Кумбасар, Левент Юлген, Керем Фиртина ва бошқалар.
Оддий официант акасини қарздан қутқариш учун никоҳ фирибгарлигида қатнашишга рози бўлади. Лекин ўзи сезмаган ҳолда қаттиққўл ва қайсар дизайнер Ўмерни севиб қолади.
Изоҳ (0)