Одатда фильм ва сериаллардаги ҳамма нарса махсус тайёрланган реквизит бўлади. Аммо суратга олиш жараёнида актёрлар ва режиссёрларнинг шахсий буюмларидан фойдаланилади. Масалан, “Катта Лебовски” (1998) фильми бош қаҳрамонининг машҳур либоси актёр Жефф Брижснинг гардеробидан олинган. Квентин Тарантинонинг “Қутурган итлар” (1992) фильмининг бюджети шунчалик кичик эдики, актёрларнинг аксарияти ўзларининг кийимларини кийишган.
Силвестр Сталлоне — “Рокки” (1976)
Рокки Балбоанинг севимли ҳайвони Буткус аслида Сильвестр Сталлоненинг ити эди. Актёр Голливуд студияларига чиқиш учун “Рокки” сценарийсини ёзаётганда пули тугаб қолади ва кун кечириш учун итини 40 долларга сотишга мажбур бўлади.
Яхшиямки, Сталлоне кўп ўтмай итини қайтариб олади — лекин ундан каттароқ суммага. “Буткуснинг янги эгаси мендан 15 минг доллар талаб қилди. Аммо у бунга арзирди” — дейди кейинчалик у: итини қайтариб олганини ҳақиқий мўжиза деб атайди. Сильвестернинг жонивори “Рокки” фильмида суратга тушади — итга Буткус Сталлоне номи берилган.
Энн Хетеуэй — “Маликанинг кундалиги” (2001)
“Маликанинг кундалиги” романининг фильмга мослашувида бош қаҳрамон Мия Термополиснинг ёқимли уй ҳайвони — олачипор мушук Луи бор. Луини тўртта мушук ўйнаган, уларнинг ҳар бири маълум саҳналарда ишлатилган: бири қўлда кўтаришларини яхши кўрарди, бошқаси узоқ вақт ҳаракатсиз ўтиришни, учинчиси эса эгаси билан ўйнашни ёқтирарди ва ҳоказо. Луи ролларини ижро этган жониворлар орасида ҳақиқий ҳаётда Мия ролини ўйнаган Энн Хетеуэйга тегишли бўлган мушук ҳам бўлган.
Тейлор Свифт — “Ҳаммаси жуда яхши” (2021)
Машҳур қўшиқчи томонидан ёзилган ва режиссёрлик қилган “Ҳаммаси жуда яхши” қисқа метражли фильмида қаҳрамон Седи Синк қандайдир уй олдидан ўтади. Кўплаб мухлислар бу уй Тейлорнинг қадрдон дўстларидан бири — Блейк Лайвли ва унинг турмуш ўртоғи Райан Рейнолдсга тегишли эканини айтишган.
Гап шундаки, фильмдаги витраж Блейкнинг ижтимоий тармоқлардаги постларидан бирида ҳам кўринган. Бундан ташқари, “Дедпул ва Росомаха”нинг тизери чиққанида, мухлислар Райан ўтирган меҳмонхона ҳам “Ҳаммаси жуда яхши” фильмидаги уйга ўхшашлигини таъкидлашади.
Мишель Йео — “Ўта бой осиёликлар” (2018)
“Ўта бой осиёликлар” энг кўп сотилган китобга асосланган фильм режиссёри Жон Чунинг сўзларига кўра, Мишель Йео қаҳрамони Элеанор таққан узукни ёқтирмаган. Юлдуз режиссёрга шахсий коллекциясидан зумрад ва олмос узукни кўрсатади ва охир-оқибат у Элеанорнинг тақинчоқларига айланади. Актриса худди шу узукни “Олтин глобус” мукофотида ҳам таққан, унда “Ўта бой осиёликлар” фильми икки номинация бўйича номзод бўлганди.
Грэйс Келли — “Олий жамият” (1956)
Тейлор Женкинс Риднинг романига асосланган сериал давомида бош қаҳрамонни ўйнаган Райли Кио ўзининг гитарасида чалади. Нақшли гитара камари эса актрисанинг бобоси Элвис Пресли NBC телеканалининг 68 Comeback Special кўрсатувида чиққанида таққан камарнинг айнан нусхаси.
София Коппола — “Таржима машаққати” (2003)
Скарлетт Йоханссоннинг “Таржима машаққати” фильмида Шарлотта ролини ўйнаганида кийган либосларнинг баъзилари лойиҳа режиссёри ва сценарий муаллифи София Копполанинг гардеробидан олинган. Бу ҳақда Скарлетт интервьюларининг бирида айтиб ўтган. Актрисанинг бошқа кийимлари эса A.P.C., Agnes B ва бошқа француз брендлари буюмларидан иборат эди.
Жулиа Робертс — “Ноттинг Ҳилл” (1999)
“Ноттинг Ҳилл”даги бир саҳнада Жулиянинг персонажи — Голливуд суперюлдузи Анна Хью Грант қаҳрамонига у оддий йигитнинг севгисини излаётган “шунчаки қиз” эканлигини айтади. Ушбу эпизод учун танланган костюм актрисага ёқмайди ва у ҳайдовчисидан ўзининг гардеробидан кийим олиб келишини сўрайди.
Мен ҳайдовчимга “шкафимдан буни, буни, буни олиб кел”, дедим. Қаҳрамоним кийган ёқимли кўк бахмал юбка, футболка ва кўк кардиган ўзимнинг кийимларим эди”, деб эслайди Робертс.
Леди Гага — “Юлдуз туғилди” (2018)
Леди Гаганинг “Юлдуз туғилди” фильмидаги образи буюртма асосида тайёрланган аксессуарлар, винтаж либослар ва хонанданинг шахсий буюмларидан иборат эди. Фильм либослари дизайнери Эрин Беначенинг айтишича, қўшиқчи-актрисанинг шахсий гардеробидаги буюмлардан бири овоз ёзиш студияси саҳнасида қўлланилган рангли накидка бўлган.
Изоҳ (0)