• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12777.52
    • RUB161.54
    • EUR14590.65
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Илон Маск Трамп билан зиддиятдан сўнг молия вазири билан муштлашиб кетган — ОАВ

    АҚШ президенти Дональд Трамп Илон Маск билан содир бўлган шов-шувли зиддиятдан кейин шахсий суҳбатларда уни “ашаддий гиёҳванд” деб атаган. Бундан бир оз аввалроқ эса миллиардер Маск АҚШ молия вазири Скотт Бессент билан тортишиб кетган, иш ҳатто муштлашувгача борган. Бу ҳақда The Washington Post нашри ўз манбаларига таяниб ёзмоқда.

    Picture background

    Газетанинг ёзишича, Трамп “дунёдаги энг бой одам” билан оммавий зиддият ортидан тушкунликка тушган ва Маскнинг позициясини тушунишга уриниб, танишларига қўнғироқ қилган ва у билан нима содир бўлаётганини сўрай бошлаган.

    Оқ уй вакилларининг таъкидлашича, Трампнинг Маск наркотик моддалар истеъмол қилаётган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги хавотири “уларнинг муносабатларидаги узоқлашув сабабларидан бирига” айланган.

    “Пайшанба кунги тортишувдан сўнг президент атрофидаги одамлардан вазиятни янада кескинлаштирмасликни сўраган, вице-президент Жей Ди Венсни эса омма олдида Маск ҳақида гап борганда эҳтиёткорлик билан ёндашишга чақирган”, деб ёзади газета ўз манбаларига таяниб.

    The Washington Post шунингдек, Маск ва Трамп маъмурияти ўртасидаги муносабатларнинг кескинлашишига олиб келган, апрель ойи ўрталарида юз берган яна бир воқеани келтириб ўтади. Унга кўра, ўшанда Овал кабинетдаги учрашувдан сўнг, Маск ва молия вазири Бессент давлат амалдорларидан бирининг тайинлови борасида келиша олмаган. Улар бир-бирига нисбатан ҳақоратли сўзлар ишлатиб, тортишиб кетган.

    “Шундан сўнг Маск, худди регби ўйинчисига ўхшаб, Бессентни елкаси билан кўкрак қисмига уриб юборди. Бессент эса жавоб зарбаси тариқасида унга мушт туширди. Бир неча киши уларни ажратиш учун аралашишга мажбур бўлди”, деб ёзади нашр Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Стив Беннонга таяниб.

    Маълумот ўрнида, АҚШ президенти Дональд Трамп ва уни президентлик пойгасида фаол қўллаб-қувватлаган миллиардер Илон Маск ўртасидаги зиддият янги босқичга чиқди. Олдинроқ уларнинг ҳар иккиси ўз ижтимоий тармоқлари Truth Social ва Х’да айбловлар ёғдирган эди. 

    8 июн, 10:50   Изоҳ (0)   4629
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Илон Маск#Дональд Трамп#АҚШ#Сиёсат#зиддият

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    AirPods қулоқчинлари энди одам қачон ухлаганини аниқлаб, мусиқани тўхтата олади

    Лайфстайл | 9 июн, 13:42

    Европада қизамиқдан касалланиш ҳолатлари тез суратда кўпаймоқда

    Дунё | 9 июн, 13:22

    Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди  

    Ўзбекистон | 9 июн, 13:15

    Bugatti 240 минг долларлик Calandre номли стол соати ишлаб чиқарди

    Лайфстайл | 9 июн, 13:09

    “Жимми, Жимми, ача, ача!”: “Диско раққоси” фильми юлдузлари бугун қаерда ва нималар билан банд?

    Кино | 9 июн, 12:48
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.