Андижонда жиҳодчиларнинг яширин жамоати фаолиятига чек қўйилди, деб хабар бермоқда вилоят ИИБ.

Келтирилишича, май ойида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан олиб борилган тадбирлар давомида жиҳодчилар диний экстремистик оқимининг яширин жамоати фаолияти аниқланди.
Жамоат етакчиси Андижон шаҳрида яшовчи 1981 йилда туғилган У.А. ўз атрофига 12 нафар шахсни йиғиб, жамоат ташкил этган ҳолда шаҳридаги турли чойхоналарда тўпланиб, келгусида Суриядаги “Тавҳид ва жиҳод катибаси” халқаро террорчилик ташкилотига қўшилмоқчи бўлган. Шунингдек, ўзаро “Байтулмол” кўринишида пул маблағлари йиғиб, ўз тарафдорларига бериб келгани маълум бўлди.
Жамоат аъзоларининг хонадонларида ўтказилган тинтув тергов ҳаракатлари давомида турли диний экстремистик адабиётлар ва бошқа ашёвий далиллар олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Суриядаги жанговар ҳаракатларда иштирок этиб келаётган андижонлик 42 ёшли эркак қидирилмоқда. Шунингдек, Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзоси бўлган андижонлик эркакка ҳам қидирув эълон қилинган.
Изоҳ (0)