Франциянинг Париж шаҳарида 4 йилликнинг муҳим мусобақаси бўлмиш Олимпиада баҳслари старт олмоқда.
Расмий очилиш маросимидан олдин (26 июль) футбол мусобақаларига старт берилади. C гуруҳида Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси турнирни Испанияга қарши баҳс билан бошлайди.
Франция. Париж. Park de Prens
24 июнь, чоршанба
Ўзбекистон — Испания 18:00
Бош ҳакам: Беида Даҳане (Мавритания)
Испания
Испания Олимпия терма жамоаси қитъанинг энг кучли жамоаларидан ҳисобланади. Жамоа энг совриндор жамоалардан бири. Испанлар 1992 йил ўтказилган мусобақада олтин медал соҳиби бўлган. Сўнгги икки мусобақада иккинчи ўринни эгаллади.
2020 йил Токиода бўлиб ўтган мусобақада испанлар қўшимча дақиқаларда ўтказиб юборилган голлар сабаб финалда мағлубиятга (2:1) учраган эди.
Умумий ҳисобда Испания 5 бора 4 йилликнинг энг муҳим мусобақасида қатнашган.
Ўзбекистон
Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси тарихда илк бор мусобақада иштирок этади.
Апрель ойида бўлиб ўтган U-23 Осиё Кубоги ярим финалида Тимур Кападзе шогирдлари Индонезияга қарши баҳс олиб борди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Шу тариқа Олимпия терма жамоаси илк бор 4 йилликнинг нуфузли турнирида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Уч кишилик лимитдан жой олган Элдор Шомуродовнинг жамоада бўлиши гуруҳдан чиқиш имкониятларини оширишга хизмат қилади. Элдор Ўзбекистон миллий терма жамоасининг энг яхши тўпурари ҳисобланади.
Олимпия терма жамоалари қайдномаси:
Тимур Кападзе бошчилигидаги Олимпия терма жамоасининг якуний 18 кишилик таркиби:
- Абдувоҳид Неъматов (“Насаф”);
- Саидзамат Мирсаидов (“Олимпик”);
- Абдуқодир Ҳусанов (“Ланс”);
- Хусниддин Алиқулов (“Ризеспор”);
- Муҳаммадқодир Ҳамралиев (“Пахтакор”);
- Иброҳимхалил Йўлдошев (“Қайрат”);
- Аббосбек Файзуллаев (“ЦСКА”)
- Руслан Жиянов (“Навбаҳор”);
- Ҳусайн Норчаев (“Нефтчи”).
- Жасур Жалолиддинов (“Нефтчи”);
- Остон Ўрунов (“Персеполис”);
- Владимир Назаров (“Пахтакор”);
- Зафармурод Абдираҳматов (“Насаф”);
- Элдор Шомуродов (“Рома”);
- Умарали Раҳмоналиев (“Рубин”);
- Асадбек Раҳимжонов (“Олимпик”);
- Диёр Холматов (“Пахтакор”);
- Абдурауф Бўриев (“Пахтакор”);
Захира ўйинчилари:
- 19. Иброҳим Иброҳимов (“Пахтакор”)
- 20. Алишер Одилов (“Олимпик”);
- 21. Беҳруз Асқаров (“Пахтакор”);
- 22. Ҳамидулло Абдунабиев (“Олимпик”);
Захирадаги 4 футболчи 18 кишилик таркибдан кимдир жароҳат олса, ўрнига қўшилиши мумкин. Таркибдаги биринчи рақамдан 18-рақамгача бўлган футболчилар “заявка”даги футболчилар сирасига киради. 19—22-рақамдаги футболчилар эса FIFA томонидан рухсат берилган фавқулодда ҳолатлардагина жамоага ёрдам бериши мумкин.
Испания Олимпия терма жамоасининг қайдномаси:
- Арнау Тенас (“ПСЖ”),
- Марк Пубилл (“Алмерия”),
- Хуан Миранда (“Бетис”),
- Эрик Гарсия (“Жирона”),
- Пау Кубарси (“Барселона”),
- Пабло Барриос (“Атлетико”),
- Диэго Лопес (“Валенсия”),
- Бенат Турриэнтес (“Реал Сосьедад”),
- Абел Руис (“Брага”),
- Фермин Лопес (“Барселона”),
- Жон Пачеко (“Реал Сосьедад”),
- Хоан Гарсия (“Эспанёл”),
- Алмар Орос (“Осасуна”),
- Мигел Гутеррес (“Жирона”),
- Адриан Бернабе (“Парма”),
- Серхио Гомес (“Манчестер Сити”),
- Саму Омородион (“Алавес”),
- Кристиан Москера (“Валенсия”),
- Хуанлу Санчес (“Севилья”),
- Серхио Камелё (“Райо Вальекано”),
- Алехандро Итурбе (“Атлетико”).
Учрашувнинг эҳтимолий асосий таркиби:
Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси: Неъматов, Мирсаидов, Ҳамралиев, Ҳусанов, Йўлдошев, Бўриев, Холматов, Файзуллаев, Жалолиддинов, Одилов, Шомуродов.
Испания Олимпия терма жамоаси: Тенас, Пубилл, Гарсиа, Кубарси, Миранда, Баэна, Барриос, Бернабе, Лопес, Руис, Омородион.
Энг қиммат ўйинчилари:
Испания таркиби мусобақанинг энг қиммат жамоаларидан бири ҳисобланади. Transfermarkt берган маълумотларга кўра, жамоанинг умумий нархи 470 миллион еврони ташкил этади. Фақатгина Франция Олимпия терма жамоасининг баҳоси испанлардан баландроқ.
Испаниянинг энг қимматбаҳо 5 футболчиси:
1. Алекс Баeна – 40 млн евро
2. Саму Омородион – 35 млн евро
3. Фермин Лопес – 30 млн евро
4. Кристиан Москера – 30 млн евро
5. Пау Кубарси – 30 млн евро.
Ўзбекистон Олимпия терма жамоасининг ушбу мусобақадаги энг қиммат ўйинчиси Аббосбек Файзуллаев бўлиб турибди.
Ўзбекистоннинг энг қимматбаҳо 5 футболчиси:
1. Аббосбек Файзуллаев – 6 млн евро;
2. Элдор Шомуродов – 5 млн евро;
3. Остон Ўрунов – 2,5 млн евро;
4. Абдуқодир Ҳусанов – 2,5 млн евро;
5. Ҳусниддин Алиқулов – 1,2 млн евро.
Аввалроқ ОТЖ ҳужумчиси Ҳусайн Норчаев FIFA’га интервью бергани ва Ўзбекистонда медаллар учун курашиш имконияти юқори экани ҳақида фикр билдирганди.
- Маълумот учун, Испания ҳамда Ўзбекистон жамоалари ўртасидаги учрашув, бугун, 24 июль куни бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)