Матс Ҳуммелс фаолиятини “Реал”да давом эттириши мумкин.
Мадрид клуби “Боруссия Д”ни эркин агент сифатида тарк этган германиялик футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи, дея хабар бермоқда АS нашри.
Ҳуммелс сўнгги вақтларда Италиянинг “Болонья” клуби билан музокаралар олиб бораётганди. Бироқ, келишув амалга ошмаган.
35 ёшли футболчи ўтган мавсум Бундеслигада 25 та ўйин ўтказиб, 3 та голга муаллифлик қилган.
Изоҳ (0)