Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 4 июлда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра, доллар 12,15 сўмга ошиб, 12 584,05 сўм бўлди. Евро 69,64 сўмга кўтарилиб, 13 535,40 сўм бўлди. Рубль 0,03 сўмга тушиб, 143,38 сўмни ташкил этди.
Бундан аввал доллар курси олти кунлик пастлашдан сўнг кетма-кет икки кун кўтарилиб, 12 585,01 сўм бўлганди. 3 июлда эса доллар 13,11 сўмга тушиб, 12 571,90 сўм бўлди.
Изоҳ (0)