• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12466.44
    • RUB155.42
    • EUR14517.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +21°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Европалик таҳлилчилар Украина ва Россия ўртасидаги бўлажак музокаралар ҳақида қандай фикрда?

    Европа етакчилари Владимир Зеленский ва Дональд Трамп ўртасидаги музокараларни конструктив йўсинда ўтказишга эришди. Бироқ улар Россия билан музокараларни бошлаш учун зарур бўлган ўт очишни тўхтатиш шарти устида маҳкам турмади. Мутахассисларнинг фикрича, бу масалага Трампнинг позицияси ҳал қилувчи таъсир кўрсатмоқда. Бу ҳақда DW нашри ёзди.

    Европада ёз Украина президенти Владимир Зеленский ва Россия етакчиси Владимир Путин ўртасидаги эҳтимолий икки томонлама учрашувга тайёргарлик доирасида дипломатик фаоллик билан ўтмоқда.

    Foto: Delfi
    Фото: Delfi

    Бу учрашувдан сўнг АҚШ иштирокида уч томонлама саммит ўтказилиши режалаштирилган. Вашингтондаги музокаралар якунида эса кўнгиллилар коалициясига кирувчи давлатлар раҳбарлари онлайн маслаҳатлашув ўтказди. 19 август куни эса Европа Иттифоқи президентлари ва ҳукумат раҳбарлари АҚШдаги музокаралар натижалари юзасидан видеоконференция ўтказди.

    “Биз Қўшма Штатлар билан биргаликда аниқ ва зарур хавфсизлик кафолатлари устида ишлаймиз. Президент Зеленский ва АҚШ билан бирга адолатли ва барқарор тинчликка эришиш учун кейинги қадамларни тайёрлаймиз”, деб ёзган Европа кенгаши президенти Антониу Кошта ижтимоий тармоқларда.  Шунингдек, Кошта Европа давлатлари Украинага ёрдамни давом эттиришини ва Россиянинг босимига қарши биргаликда курашишга қатъий бел боғланганини таъкидлади.

    Словакиянинг GLOBSEC таҳлилий марказининг мудофаа бўйича илмий ходими Рожер Хилтоннинг айтишича, Украина Вашингтонда ўтказилган учрашувларда ўз манфаатларини ҳимоя қила олган.

    “Украина делегацияси ўзининг асосий манфаатларини Вашингтонда ҳимоя қилди, деб ҳисоблаш мумкин. Чунки урушни имкон қадар тезроқ якунлашга бўлган босимга қарамай, Украинани ҳозирча Россия назорат қилмаётган ҳудудларни топширишга, Қиримни Россия ҳудуди сифатида тан олишга ва НАТО аъзолигидан очиқчасига воз кечишга мажбур қилишмади”.

    Хилтоннинг аниқлик киритишича, Украина хавфсизлик кафолатларини олиш учун сезиларли ютуққа эришди.

    “Путин билан исталган тинчлик музокараларини ўтказиш сезиларли ва мустаҳкам хавфсизлик кафолатларини талаб қилади. Трамп маъмурияти бу борада Украина учун ижобий қадам ташлади, буни ютуқ деб ҳисоблаш керак”, деган эксперт.

    Шу билан бирга, Киев ва Брюссел талаб қилганидек Россия билан музокараларни бошлашнинг асосий шарти бўлган ўт очишни тўхтатиш масаласи Вашингтон томонидан қўллаб-қувватланмаган.

    “Трамп Россиянинг Украинага қарши урушини тугатадиган кенг қамровли битимга эътибор қаратмоқда. У энди ўт очишни тўхтатишни бунинг мажбурий шарти деб ҳисобламаяпти”, деган Рожер Хилтон.

    Брюсселдаги Европа сиёсати марказининг хавфсизлик ва мудофаа бўйича сиёсий таҳлилчиси Юрай Майчиннинг таъкидлашича, Вашингтондаги саммитнинг асосий ижобий жиҳати шундаки, унда Зеленский ва Трамп ўртасида февраль ойида юз берганига ўхшаш тўқнашув бўлмади.

    “Менинг фикримча, амалда жуда кам натижага эришилди”, деган Майчин.

    Унинг билдиришича, саммит давомида Зеленский ва Европа етакчилари Трампни ўт очишни тўхтатиш ғоясига қайтаришга кўндириши керак эди.

    “Чунки бу принципдан воз кечиш катта хато бўлди. Бу Владимир Путиннинг фойдасига ишлади. Энди у деярли ҳеч қандай қўшимча санкциясиз Украинага қарши тажовузини давом эттириши мумкин”, дея огоҳлантирган эксперт.

    Майчин эслатиб ўтдики, дастлаб кўнгиллилар коалицияси ўт очишни тўхтатиш ва унинг бажарилишини назорат қилишни талаб қилган эди.

    “Кейин эса Трамп кескин бурилиш қилди. Энди биз тинчлик келишуви ва хавфсизлик кафолатлари ҳақида гапира бошладик. Бу жараён Вашингтон томонидан мувофиқлаштирилади, бироқ кафолатларни европаликлар тақдим этади”, деган таҳлилчи. Шунингдек, Юрай Майчин Трампнинг музокараларда номувофиқлиги ва Европанинг пассив роли катта муаммо бўлишини айтди. Путин буни Ғарбнинг қатъийроқ реакциясидан қочишнинг навбатдаги усули сифатида кўраётганини таъкидлади.

    Россиянинг Украинага келажакда яна ҳужум қилишининг олдини олиш учун хавфсизлик кафолатлари масаласи урушни якунлашдаги асосий шартлардан бири бўлиб қолмоқда. Бироқ таҳилчи Рожер Хилтоннинг фикрича, “Украина тинчлик шартномасини имзолаган тақдирда аниқ хавфсизлик кафолатларини оладими ёки фақат иккинчи Будапешт меморандуми билан чекланиб қоладими — бу ҳақида гапиришга ҳали эрта”.

    Трампнинг Украина учун кафолатлар асосан Европа томонидан тақдим этилиши, АҚШ эса фақат мувофиқлаштирувчи рол ўйнашини айтган баёнотини инобатга олган ҳолда, эксперт буни шундай баҳолайди: “Эҳтимол, Украинага ишончли ҳимоя берилмайди”.

    Вашингтонда Трамп ва Зеленский учрашуви чоғида олти европалик етакчининг иштироки бирлик муҳитини яратди. Бироқ бу охир-оқибат тинчликка олиб келадиган бирлик эмас, деб ҳисоблайди Европа сиёсати маркази вакили Юрай Майчин. 

    Унинг фикрича, “Россияни музокараларга ундаш тактикасини европаликлар ғалаба деб билмасликлари керак, чунки улар фақат келажакда мумкин бўлган тинчлик битими учун хавфсизлик кафолатларини тайёрлаш билан шуғулланяпти. Бироқ бу унчалик самарали эмас”.

    Аналитикга кўра, Европа ҳозирча Украинага ёрдам бера оладиган реал механизм ишлаб чиққани йўқ. Фақат сўзлар ва бўлажак тинчлик келишуви ҳақида ўзларини овутадиган тасаввурлар бор, холос.

    Рожер Хилтон эса Европанинг музокара жараёнидаги иштирокини муҳим деб ҳисоблайди. Унинг фикрича, бу икки сабабга кўра аҳамиятлидир:

    1. Украиналикларга улар ёлғиз қолдирилмаганини кўрсатади;

    2. Қитъанинг ўз мудофааси учун жавобгарликни ўз зиммасига олишга тайёр эканини намойиш этади.

    “Гарчи европаликлар ўт очишни тўхтатиш масаласида устунликка эриша олмаган бўлсалар-да, улар Украинага музокара столида муҳим ўрин таъминлаб берди. Путиннинг хоҳишларига қарамай, Европа шундай бўлиб қолади”, деган эксперт.

    Хилтоннинг хулоса қилишича, Европа ўз мудофаа-саноат базасини мустаҳкамлаган сайин, Украина ҳам кучаяди. Ҳозирда Брюссел ва Киев Россия Украинани қўрқитиши ёки ундан фойдаланишига йўл қўймаслик учун симметрик тарзда ҳаракат қилмоқда.

    20 август, 19:10   Изоҳ (0)   750
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди

     

    Тавсия этамиз

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
    Audio Icon

    Кичик хонада истиқомат, саратон ташхиси ва тарихий рекорд. Ҳамзат Чимаевнинг чемпионликка қадар босиб ўтган машаққатли йўли ҳақида

    19 август, 14:57

    Бельгия мактабларида телефондан фойдаланиш тақиқланади

    19 август, 11:31
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Давлат олийгоҳларига ўқишини кўчириш бўйича тест натижалари эълон қилинди

    Ўзбекистон | 20 август, 23:35

    Ердаги аксарият турлар эволюциянинг “портлашлари” натижасида вужудга келган — тадқиқот

    Дунё | 20 август, 23:30

    Қирғизистон Ўзбекистонга қорамол экспортини беш бараварга камайтирди

    Иқтисодиёт | 20 август, 23:10

    Google Docs матнли ҳужжатларни сунъий интеллект подкастларига айлантиришни ўзлаштирди

    Дунё | 20 август, 22:55

    Россия Думасининг собиқ депутати Ғарбга 45 млн доллар эвазига махфий маълумотларни берганликда айбланмоқда

    Дунё | 20 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.