Россиянинг ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украинага бериладиган хавфсизлик кафолатлари Россиянинг иштирокисиз муҳокама қилиб бўлмаслигини айтди. Бу ҳақда Сергей Лавров 20 август куни Иордания ташқи ишлар вазири Айман ас-Сафади билан музокаралардан сўнг гапирган.
18 август куни Вашингтонда Европа етакчилари ва АҚШ президенти Дональд Трамп ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Унда Украинага хавфсизлик кафолатлари бериш масаласи асосий мавзулардан бири бўлди.

“Ғарбнинг Украинага хавфсизлик кафолатларини Россия иштирокисиз муҳокама қилиши — бу ҳеч қаерга олиб бормайдиган йўл”, деган Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.
Лавровнинг сўзларига кўра, Россия иштирокисиз олиб борилаётган мулоқот утопия ва ҳеч қаерга олиб бормайдиган йўлдир. Россия дипломатияси раҳбари Ғарб Москванинг позициясини англаётганига умид билдирди.
Шундай тарзда, Лавров Буюк Британия, Германия ва Франциянинг Украина учун коллектив хавфсизлик кафолатлари ишлаб чиқиш режалари ҳақидаги хабарларни изоҳлади. Бироқ у Москва ҳақиқатан ҳам ишончли кафолатлар тарафдори эканини таъкидлади.
АҚШ президенти Дональд Трамп 18 август куни Вашингтонда Украина президенти Владимир Зеленский, бир қатор Европа мамлакатлари етакчилари, НАТО бош котиби Марк Рютте ва Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен билан ўтказилган музокаралар якунида Украинага хавфсизлик кафолатлари учрашувнинг марказий мавзуларидан бири бўлганини маълум қилди.
Бироқ хавфсизлик кафолатлари айнан қандай кўринишда берилиши ҳозирча номаълум. Европа давлатлари бу бўйича ишларни бошлаб юборган.
Изоҳ (0)