“Барселона” президенти Жоан Лапорта 2025 йилда энг нуфузли индивидуал мукофоти — “Олтин тўп”ни қайси футболчи қўлга киритиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда Football-Espana нашри хабар бермоқда. Унга кўра, совринни каталонияликларнинг қайсидир футболчиси қўлга киритиш керак: Маълумот учун, “Олтин тўп” номинантлари орасидан “Барселона”нинг 4 нафар футболчиси — Ламин Ямал, Педри Гонсалес, Рафинья Диас ва Роберт Левандовски жой олган. Бошқа манбалар эса совринни “ПСЖ”дан Усмон Дембеле олишини тахмин қилмоқда, чунки у ўтган мавсум Франция чемпионлиги, кубоги ва Суперкубогини қўлга киритган, шунингдек, УЕФА Чемпионлар Лигасида ҳам ғолиб бўлди. Ламин Ямал эса соврин учун иккинчи даъвогар ҳисобланади. Эслатиб ўтамиз, “Олтин тўп”ни топшириш маросими 22 сентябрь куни Парижда бўлиб ўтади.“Олтин тўп”ни “Барселона” футболчиси қўлга киритиши керак. Ламин Ямал — ажойиб футболчи, у буни ҳар бир ўйинда ва ҳатто машғулотларда ҳам буни исботлаб келмоқда. Умид қиламанки, тантанали маросимда бизнинг футболчилар барча совринларни қўлга киритади.
×![Lightbox Image]()
Изоҳ (0)