• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл

    Нега одамлар ғийбат қилади? Эволюцион таълимот бўйича мутахассислар изоҳ берди

    Одамлар нима учун ғийбат қилади? Бу саволга кўпчилик “бекорчиликдан” ёки “одат бўлиб қолган” дея жавоб бериши мумкин. Аммо олимлар фикрича, ғийбат аслида инсоният тарихида чуқур илдиз отган ижтимоий ҳодисадир. У орқали одамлар ўзаро алоқалар ўрнатади, хавфсизликни таъминлайди ва жамиятдаги ўз ўрнини белгилайди.

    Foto: Shutterstock
    Фото: Shutterstock

    Дунёда ғийбат қилмайдиган инсонни учратиш қийин. Турли мамлакатлар, маданиятлар ва ижтимоий қатламларда бу ҳолат деярли ҳар доим кузатилади. Инсон қаерда яшашидан қатъи назар, хоҳ замонавий шаҳар бўлсин, хоҳ узоқдаги кичик қишлоқ бўлсин, ҳар ерда ғийбат бўлади. Вашингтон штати университети олими Никол Хаген Хесс бу ҳолатни шундай изоҳлайди:

    “Агар ҳеч қандай ташқи тўсиқ бўлмаса, ҳар қандай маданиятга тегишли одамларнинг бари ғийбат қилади”.

    Кўпчилик учун ғийбат бу бошқа инсон ҳақида у йўқлигида салбий оҳангда гапиришдир. Аммо Хесс бу тушунчани кенгроқ маънода талқин қилади. Унинг фикрича, ғийбат бу ҳар қандай шахс ёки гуруҳ обрўсига тааллуқли маълумот алмашинувидир.

    Демак, дўстлар, қариндошлар, ҳамкасблар ёки ҳатто оммавий ахборот воситаларида тарқатилган бирор шахсга оид хабар ҳам ғийбат тусига кириши мумкин.

    “Ғийбат қилиш учун албатта учинчи шахс ортидан гапириш. Гоҳида бу шахс сиз билан юзма-юз ҳолатда бўлиши мумкин. Масалан, кимнингдир кийиниш услуби ёки муайян ҳаракати ҳақида унга айтилган фикр ҳам ғийбатнинг бир шаклига киради”, дейди Хесс.

    Шу ўринда савол туғилади: нима учун ғийбат қилиш инсоният кундалик ҳаётида тарихдан мустаҳкам ўрнашиб қолган? Қуйида эволюцион ёндашув асосида ишлаб чиқилган асосий назариялар келтирилади.

    Ғийбат — ижтимоий алоқа воситаси

    Foto: Shutterstock
    Фото: Shutterstock

    Эволюцион антропология профессори Робин Данбар ғийбатни ижтимоий алоқаларни мустаҳкамловчи восита сифатида кўради.

    Унинг фикрича, асрлар давомида ғийбат жамиятда ўз ўринни англаш, муносабатлар қуриш ва ишончли ёки хавфли кишилар ҳақида маълумот олиш воситасига айланган. Қадимги одамларда айнан мана шу эҳтиёж — бир-бири билан маълумот алмашиш туфайли ғийбат одати шаклланган бўлиши мумкинлигини таъкидлайди.

    2021 йилда Дартмут университетида ўтказилган тадқиқотда аниқланишича, ғийбат қилган одамлар бир-бирининг фикрини ўзгартирмаса-да, улар ўзаро яқинлашганини ҳис қилишган. Бу ҳолат одамлар ўртасида “умумий қарашлар” шаклланишига олиб келган. Яъни улар бир хил воқеликни идрок этган ва бу орқали ўзаро алоқани мустаҳкамлаган. Шу туфайли олимлар қуйидаги хулосага келган:

    “Ғийбат — бу шунчаки бекорчилик маҳсули эмас, балки мураккаб ижтимоий механизм”.

    Ғийбат — омон қолиш воситаси

    Foto: Shutterstock
    Фото: Shutterstock

    Инсоният миллион йиллар давомида хавфли вақтларда омон қолишни ўрганиб келган. Айрим ҳолатларда эса ғийбат яшаш учун зарур бўлган ахборот алмашувига айланган.

    Масалан, қадимда аёллар бегоналар билан танишув жараёнида ёки хавфли вазиятларда ғийбатни огоҳлантириш воситаси сифатида ишлатган:

    “Айрим вазиятларда аёллар эркакларга қараганда жисмоний жиҳатдан заифроқ бўлади. Шунинг учун улар қандайдир салбий тажриба ҳақида маълумотни албатта яқин дугоналари ёки қариндошлари билан бўлишишга ҳаракат қилади”, дейди Хесс.

    Инсоннинг жамиятдаги мақоми ва озиқ-овқатга эга бўлиш имконияти ҳам унинг обрўсига боғлиқ. Ёмон обрў эса инсонни жамиятда яккалаб қўяди.

    “Шунинг учун сиз ҳақингизда айтилаётган ғийбатлар баъзида зарар келтиради”, тушунтиради мутахассис.

    Ғийбат — кўнгилочар восита сифатида

    Foto: Shutterstock
    Фото: Shutterstock

    Ғийбатни зарарсиз деб ҳисоблайдиганлар ҳам кўп. Normal Gossip подкастининг муаллифи Келси Маккинни айнан ана шундай кўринишдаги ғийбатлар билан шуғулланади. У диндор оилада — ғийбат гуноҳ сифатида баҳоланган муҳитда вояга етган. Айнан шу тақиқ унга ғийбатнинг завқли томонларини кашф қилишга туртки бўлган.

    “Энг қизиқарли ғийбат — бу сизда пайдо бўлган фикрни ўша заҳоти айтиб юборишдир. Агар ғийбат бўлмаса, ҳаётимиз жуда зерикарли бўлиб қоларди!”, изоҳлайди у.

    Ҳақиқатда, ғийбатлар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланган.

    “Ғийбатни на инкор қилиш, на бутунлай йўқотиш мумкин. Ва энг муҳими, у бизнинг ижтимоий тизимимизга бевосита таъсир қиладиган восита бўлиб қолаверади”, дея хулоса қилди доктор Хесс.

    21 июл, 16:45   Изоҳ (0)   2877
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #лифеstyle#ғийбат#мулоқот#эволюция

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Озарбайжон МДҲ йиғилишида иштирок этишдан бош тортди

    Дунё | 13 август, 10:59

    Солиқ қўмитаси тадбиркорлардан “техник хатолик” сабаб катта миқдорда пул ечиб олган. Қўмита “вазият назоратга олинганини” маълум қилди

    Ўзбекистон | 13 август, 10:58

    Доктор Ҳаус қаерда яшашини билармидингиз: машҳур сериаллардаги кўпчилик эътибор бермаган деталлар 

    Кино | 13 август, 10:31

    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир

    Реклама | 13 август, 10:30

    UFC президенти Дана Уайт Оқ уйда UFC турнири ўтказилишини расман тасдиқлади

    Спорт | 13 август, 10:23

    “Ҳиндистон бизнинг бир томчи сувимизни ҳам тортиб ололмайди” — Покистон Бош вазири

    Дунё | 13 август, 10:05

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    Ўзбекистон | 13 август, 09:46
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.