НАТО бош котиби Йенс Столтенбергнинг айтишича, альянс Россия Федерациясининг аъзо давлатларга тўғридан тўғри таҳдидини кўрмаяпти. Бу ҳақда у Финляндияга ташрифи чоғида айтиб ўтди, деб ёзади Yle.
Мамлакат президенти Александр Стубб билан ўтказган қўшма матбуот анжумани чоғида бош котиб Россия томонидан ҳозирча бевосита ҳужум таҳдиди йўқлигини айтди. Унинг фикрича, НАТО дунёдаги энг қудратли ҳарбий кучдир.

Шу билан бирга, Стубб урушнинг олдини олишнинг энг яхши йўли унга тайёргарлик кўриш эканлигини таъкидлади. Унинг фикрича, ҳозирда Скандинавия ёки Болтиқбўйи мамлакатларига ташқаридан ҳеч қандай таҳдид йўқ.
Аввалроқ Владимир Путин Россиянинг НАТО мамлакатларига ҳужум қилиш нияти йўқлигини маълум қилганди.
Изоҳ (0)