“Меҳридарё” лойиҳасига Фарғона вилоятида яшовчи Саёҳатхон Ғофурова мурожаат қилиб, набирасини даволаш учун халқдан ёрдам сўрамоқда.
— Набирам Муҳаммадали Музаффаржонов 2021 йили дунёга келган. Қизимнинг ҳомиладорлик пайти нотинч ўтгани туфайлими набирам носоғлом дунёга келди.
Бобо ва бувиларининг гапи сабаб куёвим аёли ва фарзандидан воз кечди. Ҳозирда қизим ва набирам биз билан бирга яшайди. Набирамни даволатиш учун Тошкентга олиб бордик. Шифокорлар муолажалар билан набирамнинг аҳволини яхшилаш мумкинлигини айтишяпти. Набирам ҳамма болалар қатори, фақатгина бўйнини тутолмайди. Агар муолажаларни вақтида олсак ҳаммаси яхши бўлиб кетишига умид қиламан. Болани даволаш учун қўлимиз бироз калталик қиляпти. Яхши инсонлар қўлингиздан келганча ёрдам беринглар, дуо қиламан, — дейди беморнинг бувиси Саёҳатхон Ғофурова.
Муҳаммадали Музаффаржоновга хайрия қилишни истасангиз,
9860 0303 6346 8254
Ситора Абдуллаева (онаси)
Мурожаат учун телефон: +998 90-630-36-73