Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ишониш қийин, аммо кўплаб машҳурлар шоу-бизнес оламига кириши биланоқ ҳақиқий исмларини ўзгартиради. Аксарият кино ва эстрада юлдузлари туғилганда берилган фамилиялари ва исмларидан фарқли ўлароқ, гўзал ва эслаб қолиш осон бўлган тахаллусларни қабул қилган. Harper’s Bazaar Kazakhstan нашри фақат энг яқин одамларигагина маълум бўлган Голливуд юлдузларининг ҳақиқий исмларини маълум қилди.

Белкалис Алманзар

Фото: Pinterest

Фото: Pinterest

Cardi B оиласи ва дўстлари синглисини Хеннесси деб атай бошлаганидан кейин Бакарди исмини олди.

Желена Нура Хадид

Фото: Harper’s Bazaar Kazakhstan

Фото: Harper’s Bazaar Kazakhstan

Қизиғи шундаки, Жижи Хадид мактабдаёқ ушбу номни олган, ўқитувчиси уни ва Хелена исмли қизни чалкаштириб юборган. Уйда Иоланда қизини меҳр билан «жижи» деб атаганлиги сабабли тахаллус моделнинг иккинчи исмига айланди.

Марк Винсент

Фото: Harper’s Bazaar Kazakhstan

Фото: Harper’s Bazaar Kazakhstan

Вин Дизель ўзининг ҳақиқий исмини ҳеч қачон ёқтирмаган, чунки бу унга оддий бўлиб эшитилади.

Рейчел Меган Маркл

Фото: Harper’s Bazaar Kazakhstan

Фото: Harper’s Bazaar Kazakhstan

Меган Маркл Сассекс герцогиняси бўлишдан олдин Рейчел номи билан танилган.

Питер Жин Эрнандес

Фото: Harper’s Bazaar Kazakhstan

Фото: Harper’s Bazaar Kazakhstan

Туғилган вақтида берилган исм ўғил бола учун унчалик мос эмас эди. Шунинг учун унинг отаси бўлажак қўшиқчини Бруно деб чақира бошлади.

Стефани Жоанн Анжелина Жерманотта

Фото: Pinterest

Фото: Pinterest

Гўшдант либос кийиш ва кўплаб мусиқа мукофотларини олишдан олдин Леди Гага Нью-Йорклик оддий қиз эди.

Лора Жан Риз Уизерспун

Фото: Harper’s Bazaar Kazakhstan

Фото: Harper’s Bazaar Kazakhstan

Маълум бўлишича, Риз ҳатто актрисанинг иккинчи исми ҳам эмас. Актриса бу тахаллусни онасининг қизлик фамилияси шарафига олган.

Женнифер Жоанна Анистон

Фото: Harper’s Bazaar Kazakhstan

Фото: Harper’s Bazaar Kazakhstan

Женнифер Энистон ўз исмини мухлислари ва оммавий ахборот воситалари учун осонлаштирди.

Алиша Ожелло Кук

Фото: Harper’s Bazaar Kazakhstan

Фото: Harper’s Bazaar Kazakhstan

Хонанда аввал бундай исмга эга эмасди. У шоу-бизнесга кириши биланоқ, продусерларнинг талабига биноан Кук фамилияси Кизга ўзгартирилди.

Томас Круз Мапотер IV

Фото: Harper’s Bazaar Kazakhstan

Фото: Harper’s Bazaar Kazakhstan

Дунёдаги энг машҳур кино юлдузига айланишдан олдин Том Круз авлоддан-авлодга ўтиб келаётган фамилияни фахр билан олиб юрган.

Натали Хершлаг

Фото: Harper’s Bazaar Kazakhstan

Фото: Harper’s Bazaar Kazakhstan

Ота-она ва қариндошлар унинг Голливуддаги карьерасига қарши бўлган ва Хершлаг оиласини шарманда қилади, деб ўйлашган. Шунинг учун Натали Портман бувисининг фамилиясини олган.

Режиналд Кеннет Дуай

Фото: Harper’s Bazaar Kazakhstan

Фото: Harper’s Bazaar Kazakhstan

Элтон Жон ўзининг ҳақиқий исми жамоатчилик норозилигига сабаб бўлишини кутмаган. Ўзининг тахаллуси учун қўшиқчи жазз мусиқачиси Элтон Дин ва блюз артисти Жон Болдрининг исмларини бирлаштирди.

Деметрия Жин Хармон Гайнс

Фото: Harper’s Bazaar Kazakhstan

Фото: Harper’s Bazaar Kazakhstan

Актриса Голливуднинг йирик фильмларида суратга тушишга улгурмасидан олдин Деметрия номи билан танилган эди.

Шон Кори Картер

Фото: Harper’s Bazaar Kazakhstan

Фото: Harper’s Bazaar Kazakhstan

Jay-Z, албатта, ҳип-ҳоп қиролига кўпроқ мос келадиган исм.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Маҳаллий
Марказий банк раисининг крипто-активлар бўйича маълумоти рад этилди