Лионель Месси Жаҳон Чемпионатида Пеле ва Марадонанинг рекордини янгилади
Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси ЖЧ—2022 чорак финали Нидерландияга қарши баҳсда голли узатмани амалга оширди.
Шу тариқа Лео Жаҳон Чемпионати плей-офф баҳсларидаги 5-голли узатмасини амалга оширди ва рекорд ўрнатди.
Аввалги рекорд 1966 йилдан буён Пелега тегишли эди. Бразилиялик афсона плей-оффларда 4 та ассистни амалга оширган.
Шунингдек, Месси ўзи иштирок этган бешта Жаҳон Чемпионатида зарба учун 68 та узатма берган. 68-узатма Науэл Molinaга узатилди ва у Нидерландия дарвозасини ишғол қилди.
Лионель шу тариқа Диего Марадонанинг рекордини янгилади.
Изоҳ
Кириш
Асосий янгиликлар